RU

Последние новости

13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  11 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  1 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  14 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  8 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  14 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  5 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8

Мурод Исмоилов: "2:0дан кўра 0:1 яхшироқ" Новости

Мурод Исмоилов: "2:0дан кўра 0:1 яхшироқ"

"Нефтчи" - "Динамо" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.
"Нефтчи" жамоаси номидан бутун Республикамизни бугунги байрам билан табриклаб қоламан. Шундай кунда стадионга келган мухлисларга ғалабани тақдим этдик. "Динамо"нинг охирги 4та ўйинини кузатдик. Улар жуда ҳам тартибли ўйнашади. Тачмурод Агамуродов кучли ва тажрибали мураббий ҳисобланади. Айрим вазиятларда истаган нарсаларимизни амалга ошира олмадик. Бугун жароҳатлари боис Абдуллоҳ Олимов ва Бахтиёр Ёқубов майдонга туша олишмади", - дейди Исмоилов.

- Кейинги турларда "Нефтчи" "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши баҳслар кутиб турибди. Шу боис "Динамо" билан учрашувда йигитлар у қадар катта куч кетказишмадими?

- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Сабаби ўйинлар орасида камида бир ҳафта муддат бор. Шунчаки бугун йигитлар айтганимдек баъзи ҳолатларни амалга ошира олишмади. Бу иштиёқсизлик ёки ўзини асраш учун қилишди дея олмайман.

- Ёзги трансфер бозори вақтида таркибга яна кучли футболчилар келиши мумкинми?

- Тўғри мавсум узоқ, шу боис таркиб кучайтирилиши мумкин. Лекин барчаси ички ҳолатимиздан келиб чиқиб амалга оширилади. Ҳар бир чизиққа икки нафардан футболчи бўлса яхши бўларди.

- Акмал Холматов бугунги ўйиндан сўнг интервью олдик. 2:0дан сўнг нима учун ўйин сустлашди деганимда ғалабага сал эртароқ ишониб қолдик деди. Унинг фикрига қўшиласизми?

- Яхшиямки учинчи голни урдик. Мен энг ёмон кўрган ҳисоб 2:0 ҳисобида олдинда боришимиз, ундан кўра 0:1 ҳисобида ютқазиб турган яхши. Сабаби икки тўп билан олдинда борсангиз футболчилар тезда бўшашиб кетишади. Бу ҳисобни ушлаб қолиш учун профессионал бўлиш керак.

- "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши ўйинларга ўзгача тайёргарлик бўладими?

- Йўқ. Барча жамоага қарши бир хил тайёрланамиз. Шунчаки рақибнинг ўйин услубини ўрганиб чиқамиз ва шунга яраша тайёрланамиз. Тактик, техник томонлама. Йигитлар кўрсатмаларимизни тўғри бажаришса ғалаба қозонамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика