RU

Последние новости

09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  2 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  1 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  4 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  13 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  1 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  49 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5

Мурод Бобожонов: “Ғалаба қозонишимизга омад етишмади” Новости

Мурод Бобожонов: “Ғалаба қозонишимизга омад етишмади”

Суперлиганинг 1-турида “Сурхон” Тошкентда “Олимпик” билан ўйнади.

Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейин термизликлар ҳужумчиси Мурод Бобожонов фикрларига қулоқ тутдик.

“Авваламбор ҳаммани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. “Олимпик” билан баҳс жуда ҳам қизиқарли кечди. Икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар юзага келди. Аммо, мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани боис, барибир камчиликлар кузатилди. Ўйлашимча, жорий мавсум жуда қизиқарли кечади. 

Ғалаба қозонишимизга омад етишмади. Бизда гол уриш учун қулай имкониятлар пайдо бўлди. Аммо, аниқ зарбани бериш вақтида озгина совуққонлик етишмади. Албатта, бу футбол, шунақа ҳолатлари билан қизиқарли кечади. “Олимпик” билан баҳсда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулосалар чиқарган ҳолда кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Ўйлайманки, ғалабали ўйинларимиз олдинда. 

Испаниялик мураббийлар менда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Яқинда иш бошлаган бўлса-да, муҳитга жуда тез киришиб кетди. Машғулотларимиз ҳам кўтаринка кайфиятда ўтказилмоқда. Бу мураббийлар билан яхши натижалар кўрсата оламиз. Ғалабали ўйинларимиз ҳали олдинда дея оламан”.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика