RU

Последние новости

09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  7 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  3 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1

"Мураббийларни ёмон, деб ўтиришдан осон иш йўқ"- Усмон Тошев Новости

"Мураббийларни ёмон, деб ўтиришдан осон иш йўқ"- Усмон Тошев

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар департаментида тажрибали мутахассис Усмон Тошев иш бошлаганидан хабарингиз бор.

Мазкур бўлимда иш бошлаши, Сречко Катанец, терма жамоанинг режалари ҳақида бир нечта саволлар билан Усмон Тошевни суҳбатга чорладик. 


- Бошқарув соҳасида фаолият олиб бориш сиз учун бегона эмас. Ўз вақтида "Насаф"да менежерлик лавозимида фаолият олиб боргансиз. ЎФАда иш бошлашингиз қандай юз берди?

- Аввало таклиф қилишди. Айтганингиздек ташкилотчилик борасида билим ва кўникмам бор. Тожикистонда ҳам шундай бўлим билан биргаликда фаолият олиб бордик. Шунча йилдан бери футбол ичида бўлсам, ассоциациядаги жараён ҳақида тўлиқ билмас эдим. Ўзим учун ҳам бу қизиқарли. Ушбу бўлимнинг мураббийларга фойдаси тегиши керак. Уларга ўз иши билан шуғулланиши учун шароит яратиб берилмоғи лозим. Чунки айрим ҳолларда барча иш мураббийнинг зиммасида қолиб кетади, менежерлик, ташкилий ишлар ва ҳоказо. Мураббий майдонга чиқдими фақат футбол ҳақида ўйласинми ёки бошқа ишларни? Шу боис уларга ҳамма шароитлар яратилишини таъминламоқдамиз. 

- Терма жамоалар департаменти бошлиғи сифатида реформация қилишга шошилмадингиз...

- Реформация амалга оширишдан олдин ким қандай ишлаётганини кўриш даркор. Ҳозирги мураббийларни ёмон дейишдан осон иш йўқ. Лекин барча шароитларни яратиб бериб ўзаро ҳурмат асосида иш қилиш мақсадга мувофиқ. Бизнинг мураббийларимиз ёмон эмас. Фақат уларни ҳурмат қилишимиз зарур. Сен ёмон, мен яхши дейиш ҳаммага ҳам ёқади. Менимча айни пайтда реформацияга эҳтиёж сезмадим. 

- Миллий  терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец билан ҳар доим алоқада бўласиз. Словениялик мутахассис қандай талабларни қўймоқда? Чунки ўз вақтида Ироқ терма жамоасида фаолият олиб борганида бу борада анча қаттиқ тургани ҳақида эшитганмиз...

- Биласизми, ҳар бир жамоанинг ўз савияси бор. Бутун дунёда талаблар бир хил. Талаби кучли ёки кучсизга ажратилмайди. Миллий терма жамоа футболимизнинг энг устида турадиган нарса. Шунга яраша талаб ҳам бор. Буни нормал ҳолат сифатида қабул қиламан. Катанец ўз ишини биладиган оддий инсон. Унинг кўрсатмаларини биз ҳам, футболчилар ҳам бажара оламиз. Жуда оддий нарсалар. Грузия билан ўйин арафасида машғулотлардаги айтганлари оддий қила оладиган кўрсатмалар экан. 

- Сречко Катанец келгач Швеция, Грузия каби терма жамоалар билан ўйнай бошладик. Бу ёқимли ҳолат. Чунки ҳамма даврда ҳам бундай даражадаги рақиблар билан тўқнаш келавермаймиз. Бунга эътирозимиз йўқ. Аммо ФИФА рейтингимиздаги ўрнимизни ҳам ўйлашимиз лозим...

- Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш. Шундай экан ютамизми ёки ютқазамиз ўзимизни тайёрлаб боришимиз шарт. Буни мураббий танлайди. У берган вазифани кўради. Мухлислар кучли терма жамоалар билан ўйнашни исташади. Лекин ривожланган давлатлар 2-3 йиллик режани, кимлар билан ўйнаш, қаерда йиғин ўтказиш ҳаммасини тузиб қўйган. Биз бу борада ортда қолганмиз. Аммо юқорида айтган йўналишимга тушиб олишга ҳаракат қилмоқдамиз, дея оламан. Кучли рақиблар билан ўйнаш орқали ўсишимиз мумкин. Бўлимимизни қилган биринчи иши шу бўлдики ЎзПФЛга бир йиллик режамизни бердик. 

- Шу ўринда савол туғилади. Вадим Абрамов бошқарган пайтда Суперлига истаган вақтда тўхтатиб қўйилиб терма жамоа йиғилган, ФИФА кунларидан ташқарида ҳам йиғинлар олиб борилган вақтлар бўлди. Чемпионат билан эса ҳеч кимнинг иши бўлмади...

- Аминманки, бизда бундай ҳолат юз бермайди. Диёр жуда ақлли, ишини биладиган бола. Агар ички чемпионатимизни кучайтирмасак терма жамоани кучли қила олмаймиз. Сиз айтгандек августда, майда танаффус олиб йиғин ташкил қилиб юраверсак тартиб бузилади. Бунинг учун режа асосида ишлашимиз зарур. Клублардаги мураббийларнинг машғулотига тўсқинлик қилмасдан албатта. Ғуруримизни бир четга суриб мен эмас биз, деб ишласак ҳаммаси кўнгилдагидек кечади. ЎзПФЛ тақвимига кўра 26 февраль куни Суперкубок ўйини ўтказилса, 2 март санасидан Суперлигага старт берилади. Биргаликда муҳокама қилиб ишласак керакли натижага эришамиз. Бу ерда америка очиш керакмас. 

- Олдинда яна қандай терма жамоалар билан ўйнашимиз эҳтимоли бор?

- Январь ойида БААга йўл оламиз ва 10 кунлик йиғин олиб борамиз. Кейин Японияга бориб ўртоқлик ўйинида иштирок этиб қайтилади. 2 февраль куни терма жамоамиз қайтади. Шу билан март ойида ФИФА кунларида йиғилишади. Тошкентда учрашув ташкиллаштириш пайидамиз. Музокаралар кетмоқда. Европадан жамоа таклиф қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Ўтган йили ёзда клубда иш бошлаганингизда "Бухоро" менинг уйим, дегандингиз. Қилинадиган ишлар кўплиги кўп эди. Қийинчиликдан қочдингизми?

- Ҳозир ҳам буни айтаман. Бухорода футбол қараш "ўзгарибди". Унинг атрофидаги муҳит умуман бошқача. Уч ой ичида кўп иш қилдик. Аммо қийналмадим. Ҳар бир соҳада қийинчилик бор. Ҳеч қаерда шохона ҳаёт таъминланмаган. Футболга тўсқинлик қиладиган нарсалар билан дуч келдим. ЎФАдан оддий таклиф олмадим. Иккита томонни тақослаб бу ерни танлашга қарор қилдим. Ҳаким Фузайлов жамоани Суперлигага олиб чиқишига тилакдошман. "Бухоро"га омад тилайман. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика