RU

Последние новости

03:10ЕЧЛ. "Бавария"да йирик мағлубият, "Арсенал" ва "Милан"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" кутилмаганда ПСЖга мағлуб бўлди  65 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Зальцбург"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  56 00:37Нима? Саудияликлар Винисиус учун "Реал"га 350 млн евро таклиф қилишмоқчи!  9 23:39"Барселона" икки нафар асосий ўйинчиси билан 2030 йилга қадар шартнома имзолайди  0 23:05Европа лигаси. Сульшернинг дебют ўйинида "Бешиктош" "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 22:41Рафинья Ла Лигадаги ҳакамлик ҳақида: "Ўйлаётган нарсамни гапирадиган бўлсам, бошқа бу ерда ўйнамаслигим мумкин"  13 22:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси назорат ўйинида Қатарга мағлуб бўлди  21 21:47Уилфрид Заҳа МЛС клубига ўтди  2 21:24ОКМК назорат ўйинида "Урал" билан дуранг ўйнади  0 21:05Максим Шацкихнинг ёрдамчилари "Пахтакор" академиясида иш бошлади  14 20:44Футзал. Марказий ўйинда ОКМК "Оил Стар"га 7 та гол урди, "Сурхон" "Пахтакор"га 5 та урди  0 20:32Расман: Драган Черан “Насаф”га қайтди  15 20:03Расман: Тимур Кападзе - Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!  258 19:54Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди  3

Мундиал рекордчилари. Фабьен Бартез Новости

Мундиал рекордчилари. Фабьен Бартез

Футбол бўйича жаҳон чемпионати Ер юзидаги энг катта спорт мусобақаси ҳисобланади.

Бежизга ўзбек халқи бир неча йилдан бери Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида кўришни истаётгани йўқ. Аксар терма жамоаларнинг айнан мундиалдаги иштироки туфайли мамлакатда футболга нисбатан муносабат тубдан ўзгарган. 

ЖЧ-98да Франция терма жамоаси ғолиб чиққанини кўпчилик яхши эсласа керак. Финалда Зиданнинг икки бор бош билан гол ургани-ю, Франция Бразилияни 3:0 ҳисобида мағлуб этгани жаҳон чемпионатлари финаллари орасида ўзгача ўрин тутади. 

Ўшанда Франция терма жамоаси дарвозасини Фабьен Бартез қўриқларди. Бартез ЖЧ учрашувларида жами 17 бор майдонга тушиб, шундан 10тасида гол ўтказмаган. Бу рекорд орқали у англиялик Петер Шильтон билан бир ўринда туради. Шу боис ҳам Фабьен Бартез мундиал рекордчиларидан бири ҳисобланади. 

Бартез Франция футболи тарихидаги энг машҳур дарвозабонлардан бири ҳисобланади. У учта жаҳон чемпионатида иштирок этган. 1998 йилги мундиалда бош совринга эга чиққан бўлса, 2006 йил финалда ўйнаган. Айтиб ўтганимиздек, у ўнта ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. 


1971 йилда туғилган дарвозабон ўз терма жамоаси учун 87та ўйинда майдонга тушган. Бартез шунингдек, Евро-2000да ҳам ғолиб чиққан, бироқ ЖЧ-2002да нафақат у, балки бутун Франция ўз ўйинини намойиш эта олмаганди. 

Умуман олганда, ЖЧ-98 Фабьен Бартез фаолиятидаги энг муҳим мусобақа ҳисобланади. У еттита ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан атиги икки бор гол ўтказиб юборган: Дания (гуруҳ босиқичи) ва Хорватия (ярим финал) билан ўйинларда. Орадан тўрт йил ўтиб мураббийлар яна Бартезга ишонч билдиришади, бироқ дарвозабон фақат Уругвай билан кечган баҳсдагина тўп ўтказиб юбормайди. Францияга қарши учрашувда Сенегал 1:0, Дания 2:0 ҳисобида ғалабага эришади ва натижада французлар гуруҳда қолиб кетишади. 

Германияда бўлиб ўтган ЖЧ-2006да Бартез яна ўзини кўрсатади. У тўртта ўйинда гол ўтказмайди. Франция - Швейцария 0:0, Франция - Того 2:0, Франция - Бразилия 1:0, Франция - Португалия 1:0. Лекин ўша мусобақада Бартез жамоадошлари бешта ўйинда гол ўтказмаган Буффон жамоаси олдида финал баҳсида ожиз қолишади.

- "Мен ҳар якшанба куни ўз олдимга битта мақсад қўярдим, - хотирлайди Бартез ўйинчилик даврини. - Ўзим майдонга тушадиган ўйинларда гол ўтказмаслик. Мен ҳеч қачон рекорд ортидан қувмаганман, лекин жаҳон чемпионатларида ўнта учрашувда тўп ўтказиб юбормаслик катта натижа". 

- "Ҳужумчилар тўпга зарба беришни яхши кўришади, мен эса қайтаришни. Ҳа, бизда ажойиб жамоа бор эди. Ҳимояда Лоран Блан, Марсел Десайи, Лилиан Тюрам, Биксент Лизаразю каби футболчилар ўйнар экан ўзингни анча ишончда ҳис қиласан. Тўғри, кейинчалик фахрийлар ўрнини ёшлар эгаллади: Вильям Галлас, Вилли Саньол, Эрик Абидал каби футболчилар ўйнай бошлашди. Улар ҳам зўр эди, аммо мен учун қолса ЖЧ-98даги ҳимоя чизиғимизни тарихдаги энг кучлиси бўлиб қолади", - дейди Бартез ҳимоячилар ҳақида. 


Хўш, Фабьен Бартез учун ЖЧ-98даги қайси ўйин энг муҳими бўлган? Бу ҳақда франциялик собиқ дарвозабон шундай дейди:

- "Чорак финалда Италияга қарши баҳс энг қийини бўлганди. Ўйин пенальтилар сериясига қадар борганди. Деметрио Альбертини зарбасини қандай қайтарганим ҳозир ҳам ёдимда. Мен одатда шундай ўйлайман: дарвозабонлар нотўғри амалга оширилган пенальтиларнигина қайтара олишади".

- "Финал эса ўз номи билан финал. Менда Роналдо илиқ таассурот қолдирганди. Узоқдан келаётган тўплар дарвозабон учун ноқулай ҳисобланади. Бундан чиқишни ҳам чиқмасликни ҳам билмай иккиланиб қолишинг мумкин. Ва бир сонияда қарор қабул қилишинг шарт. Агар ўша вазиятда Роналдонинг устига сакраб тўпни қайтариб юбормаганимда дарвозамизга гол уриши мумкин эди. Лекин мен умуман бразилиялик ҳужумчига жароҳат етказиш мақсадида сакрамаганман, чунки Роналдони доим ҳурмат қилганман". 

Х.Холиқов тайёрлади. 



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика