RU

Последние новости

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  4 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  39 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  24 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  46 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Мундиал олдидан. Равшан Хурсанов: "Майдонга тушгач, боримизни беришга ваъда берамиз" Новости

Мундиал олдидан. Равшан Хурсанов: "Майдонга тушгач, боримизни беришга ваъда берамиз"

Ёшларимиз жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Яхши ниятлар билан йўлга чиқдик. Бизни бутун халқимиз қўллаб-қувватлаб туришини ҳис қиламиз ва майдонга тушган ҳар бир футболчи юракдан ўйнашига ваъда берамиз. Оддий турнир ёки чемпионат олдида эмасмиз. Жуда катта маъсулият ва босим бўлади. Биз уддалашимизга ишонаман", - дейди Равшан Хурсанов.

- Айнан босим ҳақида гапирдингиз. Бу жамоа учун , айниқса Жаҳон чемпионатида биринчи марта иштирок этаётган футболчиларга қийинчилик туғдирмайдими ?

Ҳар бир футболчини орзуси Жаҳон чемпионатида ўйнаш. Кимдир қачондир биринчи марта ўйнайди. Ўйлайманки кучли босим майдонга тушгунча бўлади. Рақибларимиз жиддий. Германия Европа чемпиони, Фижи Океания чемпиони бўлса, Гондурас вице-чемпионлардир. Ҳар бир жамоанинг кучли жиҳатлари бор. Уларни ҳурмат қилган ҳолда Ўзбекистон гуруҳда етакчи жамоадир дея оламан.

- Ёшларимизнинг йиғинлари давомида асосий ҳужумчилар сифатида Шомуродов ва Ўринбоев майдонга тушди. Ҳужумчи сифатида бу чизиқ борасида қандай фикрдасиз?

Майдонга ким тушиши эмас, натижа қандай бўлиши энг муҳимидир. Албатта ҳар бир футболчи майдонга тушишни, ҳужумчи эса гол уришни истайди. Менда ҳам бундай ниятлар йўқ эмас. Мураббий айни шу вақтда кимни энг муносиб деб топса ўша ўйнайди. Қолган барча футболчилар майдондаги 11 кишини қўллаб қувватлашига ишонаман.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика