Мундиал олдидан. Отабек Шукуров: "Бутун кучимни мана шу чемпионатга тикаман"
26 мая 2015 14:09
Новости
Мундиал олдидан. Отабек Шукуров: "Бутун кучимни мана шу чемпионатга тикаман"
Ёшлар терма жамоаси аъзолари Янги Зеландияга жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Тайёргарлик кўнгилдагидек ўтди. Йил давомида тайёргарлик ва йиғинлар олиб борилди. Ўтган йили бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг ҳозирги кунгача жуда ҳам жиддий тайёргарлик кўрдим. Менинг фикримча ҳамма чемпионатга тайёр. Гуруҳимиз кучли жамоалардан иборат. Оддий жамоа жаҳон чемпионатига чиқиб қолмайди. Германия ёки Гондурас номи эмас ҳамма жамоа ўз ўйини ва борини бериб ўйнайди. Ўтган сафар Гондурасдан учралган мағлубият учун ҳам икки баробар кун билан майдонга чиқамиз. Гуруҳдан чиқиб, Ўзбекистонга янгилик билан кириб келишдир. Асосий фикримиз ҳам шунга қаратилган" , - дейди Отабек Шукуров.
- Иккинчи марта иштирок этаётган жаҳон чемпионатингдан нималар кутмоқдасан?
Бутун кучимни мана шу жаҳон чемпионатига тикаман. Ҳамма имкониятимни кўрсатиш ва чемпионатдан сўнг хориж клубига йўл олишдир. Ҳамма нарса футболчиларимизни ўзига боғлик ва имкониятимиз ҳам етади. Тўғри , рақиб кучли лекин ҳаммаси ўзимизни қўлимизда.

Комментарии