RU

Последние новости

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  79 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

Мундиал олдидан. Акром Комилов: "Мақсадим - cўнгги сониягача курашиш" Новости

Мундиал олдидан. Акром Комилов: "Мақсадим - cўнгги сониягача курашиш"

Ёшлар терма жамоа Янги Зеландияга жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Сўнгги тайёргарликларни олиб бормоқдамиз. Мураббийларимиз сўнгги кўрсатма ва ўйин услубларини кўрсатмоқда. Жуда қисқа фурсат қолди. Янги Зеландияда яна бир ҳафталик машғулотлар бўлади. Умуман олганда жаҳон чемпионатига тайёрмиз", - дейди Акромжон Комилов.

- Жамоа етакчиси сифатида тайёргарликдан қанчалик қониқдиларингиз? Имкониятларни қандай баҳолар эдингиз?

Бундан жамоа билан ўйнаш одамга жуда ҳам ёқади. Аҳил жамоада тўп сураётганимдан хурсанд бўлмоқдаман. Ҳар бир чизиқда кучли футболчилар бор. Камида ярим финални кўзлаяпмиз. Тайёргарликдан ҳамма қониқди деб ўйлайман. Мураббийимиз ғалаба вақтида тўпни ушлаб туриш, орқада қолган вақтда тезкор ҳужумни ташкил этиш бўйича кўрсатмаларни олганмиз. Ўн бир киши ҳужумга ўтиш ва ўн бир киши ҳимояланиш бўйича ишлаймиз.

Рақибларни ўйинларини кўриб бормоқдамиз. Германияни ҳам саралашдаги ўйинларини кўрдик. Гондурас жуда бақувват футболчиларга эга. Германия ҳам жисмоний ва техникага эга футболчиларга эга. Ҳеч бир жамоага осон ўйин йўқ. Барча рақиблар кучли ва уларга ҳурмат билан қараймиз.

- Ҳимоя чизиғи жамоанинг кучли нуқтасими? Ўтган жаҳон чемпионатида Акром Комилов ўйинда майдондан четлаштирилган эди ва ...

Бу сафар айнан шу хатоларни такрорламаслик учун етаклича фикрлашга эгаман. Ўсмирлар билан ёшлар ўртасидаги чемпионат бутунлай бошқа футболдир. Жаҳон чемпионатда мухлислар ҳам буни кўришини истайман. Ҳимоя чизиғимиз кучли ва биз кўпроқ олдида голлар бўлишини истаймиз. Бизни жамоада етакчи йўқ. Ҳаммамиз бир жамоа.

- Ўзингиз жаҳон чемпионатидан нималарни кутмоқдасиз?

Мен ҳаракат қилган жамоалар ўз олдидан доимо максимал вазифани қўяди. Ҳар бир ўйинда сўнгги сониягача кураш бу мени ўз олдимга қўйган мақсадим. Мухлислар қўллаб-қувватлаб туришини ҳис қиламиз ва шунга муносиб ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика