RU

Последние новости

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  4 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  2 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  24 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

Мундиал олдидан. Аббосжон Отахонов: "Майдонда номлар эмас футбол ўйналади" Новости

Мундиал олдидан. Аббосжон Отахонов: "Майдонда номлар эмас футбол ўйналади"

Ёшлар терма жамоаси аъзолари жаҳон чемпионатига жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Албатта бизни олдимизда жуда катта маъсулият турибди. Бундан олдинга жаҳон чемпионатида акаларимиз ҳам бориб муносиб иштирок этиб келган эди. Худо хохласа ўз номимизни тарихда қолдириш ниятимиз бор" , - дейди Аббосжон Отахонов.

- Жамоа кўплаб йиғинлар ўтказди. Бу йиғинлар давомида терма жамоамиз асосан қандай услубни танламоқда. Ўйинингларда кўпроқ қандай услубни кўрамиз ?

Ҳимоявий ўйин кўрсатмасак керак. Бу борада мураббий фикр билдира олади. Бизга берилган топшириқни эса майдонга тушган футболчи бажарса натижага эришамиз. Ҳар бир жой учун иккитадан муносиб футболчи олиб кетилмоқда. Жароҳат ёки кутилмаган тасодифларни ўрнини муносиби тўлдира олади.

- "Ф" гуруҳидаги жамоалар ўйинлари қандай тахлил қилиб борилмоқда. Германия ёки Гондурас таркиби билан танишдиларингми ?

Гуруҳдаги ҳар бир жамоани ўйини чуқур тахлил қилинмоқда. Германия ва Гондурас ҳақида маълумотлар етарлича ва кучли рақиблардир. Агар эътибор қаратадиган бўлсак мана шу чемпионатда бизнинг гуруҳда тенг кучли учта жамоа ўрин олган дея оламан. Фиджи ҳақида эса очиғи унчалик маълумотга эга эмасмиз. Аста секин билиб оламиз деб ўйлайман. Асосий рақиб Германия ва Гондурас.

- Европанинг топ клубида ўйнаётган ҳужумчилар Ўзбекистон ёшлари ҳимоячиларига қарши ўйнайди. Бу эса ҳимоя чизиғимизга жуда катта маъсулият юклайди...

Буни ҳис қилиб турибмиз. Германия ҳам, Гондурас ҳам индивидуал кучли ҳужумчиларга эга. Бизни жамоа улардан кам эмас. Биз жон жаҳдимиз билан ўйнаб бу футболчиларга ўйин бермасликка ҳаракат қиламан. Майдонда номлар эмас футбол ўйналади.

- Футболчиларимиз олиб борилган тайёргарликдан қай даражада қониқди ?

Умуман олганда камчиликсиз тайёргарлик кўрдик. Ҳамма шароит етарли ва бунинг учун ЎФФга миннатдорчилик билдирамиз. Йиғинлар ташкил этилди ва муносиб рақиблар билан назорат учрашувларини ўтказдик. Фақат натижа кўрсатиш қолди. Футболчиларимиз ўз кучига ишонади. Мен финалга чиқишни кутаяпман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика