RU

Последние новости

01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Мулоҳаза. "Насаф" нега пасайиб кетди? Новости

Мулоҳаза. "Насаф" нега пасайиб кетди?

Теги :  Насаф
Қаршининг “Насаф” клуби охирги пайтларда қайд этаётган натижалар кўпчиликни ўйлантираётгани бор гап.

Бир эсланг-а, мавсум бошида бу жамоа иштирокида чиройли ўйинларни кўргандик. “Насаф” ҳатто Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб борганди. Ўз майдонида БААнинг “Ал Васл” ҳамда Қатарнинг “Ал Садд” клубини мағлуб этган, шунингдек Эрон чемпиони “Персеполис” билан дуранг ўйнаган жамоанинг ҳозирги аҳволига тўғриси ҳавас қилиб бўлмайди. Чунки бугунги кунда “Насаф” Суперлигада ўзига ярашмаган 7-ўринда юрибди. Савол туғилади: “Насаф” нега пасайиб кетди? Қуйида шу ҳақда мулоҳаза юритамиз. 

Асосий муаммо пул 

“Насаф” футбол клубида пул билан боғлиқ муаммолар борлиги кеча ё бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Бу гап ўтган йилнинг иккинчи ярмидан сўнг авж олганди. Ўшанда клубда муаммолар бошлангани, жамоа пулсизликдан қийналаётгани ҳақидаги гаплар урчиганди. Шунга қарамай, “Насаф” мавсумни ижобий якунлай олди. Жамоа ўз тарихида иккинчи бор чемпионатни иккинчи ўринда тугатди. Янги мавсумда жамоани 30 январь куни ОЧЛ плей-офф учрашуви кутиб турар, чунки “Насаф”нинг Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи ўрин соҳиби сифатида ушбу мусобақани плей-оффдан бошлаши маълум эди. 

Табиийки ОЧЛда муносиб иштирок этиш учун таркибни шунга яраша кучайтириш талаб этилади. Аммо клубда юзага келган молиявий инқироз сабаб Рўзиқул Бердиев жамоани ўзи хоҳлагандек кучайтира олмади. Шундай бўлдики, мураббий ҳатто 30 январь кунги ўйинда U-23 Осиё чемпионатидан эндигина қайтиб келган Азиз Ғаниев, Бобир Абдухолиқов, Одил Ҳамробеков каби футболчиларни майдонга туширишга мажбур бўлди. Ахир таркибда ўйинчилар танқислиги мавжуд эди-да. “Насаф”нинг трансферлар ойнасида фаол бўлмагани сабаби ҳам пул билан боғлиқ. Шу боис биргина Славко Лукични ҳисобга олмаганда, Жаҳонгир Алиев билан Санжар Рашидов мажбуран таклиф этилди. Ваҳоланки, бу ўйинчиларнинг ОЧЛда ёрдам бера олмаслиги кундек равшан эди. 

Иштиёққа бой ҳаракат 

Шунга қарамай, “Насаф” январда ўтказилган ОЧЛ плей-офф баҳсида ўзини кўрсата олди. Иорданиянинг “Ал Файсали” клуби билан кечган беллашувда қаршиликлар 5:1 ҳисобида зафар қучишди. Жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди. Қувонарлиси шуки, гуруҳ ўйинларида “Насаф” йўқолиб қолмади. Гуруҳда “Персеполис” ва “Ал Садд”дек кучли рақиблар бўлишига қарамай, “Насаф” 10 очко тўплашга муваффақ бўлди. 

Бу томонлама “Насаф” “Локомотив”га нисбатан яхши иштирок этди дея оламиз. Чунки “Локомотив” Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда таркибида ажойиб футболчилари бўла туриб, ОЧЛ гуруҳ ўйинларида атиги 7 очко тўплади. Қолаверса, “Локо”нинг гуруҳдаги рақиблари “Персеполис” ва “Ал Садд” сингари даҳшатли эмасди. Тўғри, “Ал Дуҳайл” бор эди, бироқ Эроннинг “Зоб Аҳан” клуби билан бемалол ўйнаса бўларди. Майли, бу энди бошқа мавзу. “Насаф” гарчи гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, ўз мухлислари учун ажойиб онларни тақдим этиб берди. Ҳар учала уй учрашувида стадион тўлди, ўзиям ҳақиқий футбол ҳавоси бўлганди. Айниқса “Ал Садд”нинг ташрифи қаршилик мухлислар учун байрам шукуҳини туҳфа этганди. 

“Насаф”нинг таркиби у қадар кучли эмасди, шунга қарамай айнан иштиёққа бой ўйини туфайли 10 очко тўплашга эришди. Жамоа ўз майдонида “Ал Васл” билан “Ал Садд”ни, сафарда яна “Ал Васл”ни мағлуб этган бўлса, “Персеполис” билан дуранг ўйнади. Фақат мухлислар таъбини хира қилган жиҳат жамоанинг Теҳронда 0:3 ҳамда Доҳада 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйгани бўлди. Аммо бемалол айтай оламизки, “Насаф” ОЧЛ гуруҳ ўйинларида ўз мухлисларини хурсанд қила олди. 

Суперлигадаги иштирок

Бу орада Суперлига баҳсларига старт берилди ва “Насаф” мавсумни ижобий бошлади. Шундай бўлдики, “Насаф” кетма-кет саккизта ўйинда мағлуб бўлмади. Жамоа уч марта ғалабага эришган бўлса (“Бухоро”, “Қизилқум”, “Локомотив” устидан), беш бор дуранг (“Нефтчи”, “Металлург”, “Навбаҳор”, “Қўқон-1912” ва АГМК билан) ўйнади. Тўғри, бошида дуранглар кўп бўлди, лекин буни кўпчилик жамоа иккита фронтда курашгани билан изоҳлади. Ахир тақвим зич тузилганди, “Насаф” ОЧЛ сафар ўйинидан қайтиши биланоқ ички чемпионатда майдонга тушишига тўғри келарди. 

Бундан ташқари, деярли барча ўйинларда бир хил таркиб ўйнайверганидан футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатила бошланди. Захира торлигидан Бердиев деярли ўзгаришларсиз бир хил таркибни майдонга туширишга мажбур бўлди. Мавсум узоқ, фақат битта таркиб билан ҳамма ўйинларни ютишнинг имкони йўқ. Бу нарса тезда ўз сўзини айтиб, “Насаф” Суперлигадаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Яна кимдан денг? Суперлига аутсайдери “Сўғдиёна”дан. Бунинг устига ўз майдонида! Эҳтимол, “Насаф” сафарда ютқазиб қўйиши мумкиндир, аммо Қаршида мағлуб бўлишини тасаввур қилиш ниҳоятда қийин. 

Қизиқ, ўз майдонида “Ал Садд”ни мағлуб этган клуб қандай қилиб “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйиши мумкин? Шундан сўнг “Насаф” Суперлиганинг биринчи даврасини кетма-кет учта мағлубият билан якунлади. Жамоа “Сўғдиёна”дан кейин сафарда “Бунёдкор” ва ўз майдонида “Пахтакор”га ҳам имкониятни бой берди. Бу орада иккинчи давра бошланиб, жамоалар яна курашга киришиб кетишди. “Насаф” ҳартугул иккинчи даврани ғалаба билан бошлади. Жамоа ўз майдонида “Нефтчи”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, жуда зерикарли футбол кўрсатди.

Буёғи нима бўлади? 

Жамоа шундан сўнг бешта ўйинда иштирок этиб, уч марта дуранг қайд этган бўлса, икки бор ютқазиб қўйди. Дуранглар ва мағлубият сабаб “Насаф” 8-ўринга тушиб қолди. Ҳартугул ўтган тур ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб, 7-ўринга кўтарилди. "Насаф"нинг ғалаба ва мағлубиятлар сони ҳозирча бир хил - 5тадан. Бундай кўрсаткич охирги йилларда қайд этилмаганди. “Насаф”ни ҳозир ҳам молиявий муаммолар қийнаётгани бор гап. Чунки пул йўқлигидан етакчи футболчилар бирин-кетин жамоани тарк этишди. Аввалига Жасур Ҳасанов АГМК сафига ўтиб кетган бўлса, кейинроқ россиялик ҳимоячи Игорь Голбан “Навбаҳор”га йўл олди. Славко Лукич уйига кетиб қолди. Тожикистонлик Жаҳонгир Алиевни ҳам ушлаб ўтиришдан фойда йўқ эди, шу боис унга ҳам жавоб бериб юборилди. Сардор Рашидовнинг укаси Санжар эса аввалги жамоаси “Сўғдиёна”га қайтди. 

Кетганлар сафи мос равишда тўлдирилди деб бўлмайди.  “Динамо”дан Амиржон Сафаров қўлга киритилди, АГМКдаги Хуршид Мухторов ҳам Қаршига келди. Албатта, бу футболчилар билан жамоанинг юқори ўринларни кўзлай олмаслиги тайин. “Насаф” Суперлига жадвалида 1-ўрингача кўтарила олганди. Кейинчалик учта тур 3-ўринда юрди. 7-турдан яна учта тур 4-ўринга “михланди”. 9-турдан бошлаб эса кетма-кет учта мағлубият сабаб 8-ўринга тушиб қолди. Кейин яна бир поғона кўтарилди.

Буёғига тўртта ўйин қолди. Шундан сўнг жамоалар олтитадан икки гуруҳга бўлинади. “Насаф” навбатдаги турларни ўз майдонида АГМК ва “Бунёдкор”, сафарда эса “Сўғдиёна” билан “Пахтакор”га қарши ўтказади. Жамоа кучли олтиликка кира оладими-йўқми, мана шу ўйинлар кўрсатиб беради. Унгача эса фақат кузатамиз. Яна бир гап. “Насаф”да муаммолар авж олиб бораверганидан клуб структурасида ҳам ўзгариш рўй берди. Бунгача “Насаф” ПФК менежери бўлиб ишлаган Шамил Ярулин ва спорт директори Виталий Ни истеъфога чиқиб, уларнинг ўрнига бошқа мутахассислар тайинланди. Эндиликда Сергей Кучеренко клуб менежери, Николай Минчев спорт директори лавозимида иш олиб бормоқда. Раҳбариятда юз берган ўзгариш жамоага қанчалик таъсир кўрсатишини мавсум якунигача кўрсак ажаб эмас. Балки янги раҳбарият изланишидан сўнг “Насаф”нинг ишлари ўнгланиб кетар, нима дейсиз.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика