RU

Последние новости

21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  0 21:05Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 0:0 (Матнли транслация)  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  2 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  5 20:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  22 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  3 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8

Мужтаба Ҳусайни: "Бунёдкор"нинг ўйинини ўрганиб чиқдик" Новости

Мужтаба Ҳусайни: "Бунёдкор"нинг ўйинини ўрганиб чиқдик"

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Оҳан” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Эрон клуби бош мураббийи Мужтаба Ҳусайни ва клуб аъзоси Муҳаммад Нужад Меҳмед ўз фикрларини айтиб ўтди.

“ОЧЛ турнирининг дастлабки 2 ўйинида қайд этилган натижалар “Бунёдкор” ва “Зоб Оҳан” учун бўлажак учрашувнинг қанчалик муҳимлигини билдириб турибди. Шунинг учун эртага иккала жамоа ҳам ижобий натижа учун майдонга тушади. “Бунёдкор” ўйинини ўрганиб чиқдик. Уларнинг айнан қайсидир чизиғини алоҳида ажрата олмайман, уларда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Лекин Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов ва Вадим Чемиртан каби футболчиларни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.

Биз дастлабки икки турда атиги 1 очко жамғардик, аммо бундан тушкунликка тушмаймиз. Қолган учрашувларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда битта футболчи майдонга туша олмайди. Биз ўзбек клубларига қарши кўп ўйнаганмиз. Лекин улар ортда қолди ва ҳар бир баҳс тарихда қолади. Бироқ уларга қарши олдинги ўйиинларда тўплаган тажрибамиз эртага ёрдам беради, деб умид қиламан”, – деди “Зоб Оҳан” бош мураббийи.   

“Эртага ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Шунинг учун эртага яхши ва ўз навбатида қийин ўйин бўлиши аниқ”, – деди Муҳаммад Нужад Меҳмед.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб Оҳан” беллашуви эртага, 13 март куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 18:00 да бошланади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика