RU

Последние новости

20:57Суперлига. "Динамо" Самарқандда ОКМКни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди  13 20:44"Ал Айн" — "Ал Батаэҳ". Ғаниев асосий таркибда  0 20:20Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Тожикистонни мағлуб эта олмади  3 20:18"Вулверхэмптон" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  9 20:15"Насаф" — "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция )  7 20:13"Нефтчи" 14 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"ни ютди  8 20:05Суперлига. 100 дақиқа давом этган водий дербисида "Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  75 18:54"Аталанта" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:24"Тоттенхэм" — "Бёрнли". Кайл Уокер асосий таркибда  2 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  7 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  5 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  4 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  33 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  12

Муҳтарам Юртбошимиздан байрам туҳфаси: Андрей Микляев ва Тимур Кападзе тақдирланишди Новости

Муҳтарам Юртбошимиздан байрам туҳфаси: Андрей Микляев ва Тимур Кападзе тақдирланишди

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрибди. Жойларда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига атаб катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

Бугун мана шундай тадбирлардан бири “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти бошқарма биносида бўлиб ўтди. Тадбир давомида бир неча нафар темирйўлчилар қатори “Локомотив” профессионал футбол клубининг икки вакили ҳам тақдирланди. “Локомотив” футбол клуби бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда жамоамиз сардори, тажрибали ярим ҳимоячи Тимур Кападзе муҳтарам Президентимиз томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Маълумот учун, ушбу нишон Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил, 1 июлдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган.

Ушбу нишон билан юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик-тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарвар, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча соҳаси вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланади.

Эсдалик нишонни “Локомотив” ПФК вакилларига “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти бошқарув раиси Ачилбай Жуманиязович Раматов топширди. Шу ўринда “Локомотив” ПФК бош мураббийи Андрей Геннадьевич Микляев ҳамда жамоамиз сардори Тимур Тоҳирович Кападзени ушбу эсдалик нишони билан табриклаймиз. Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

“Локомотив” ПФК маъмурияти.







Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика