RU

Последние новости

15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   3 15:31Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  30 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  27 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12

Муҳсин Низомиддинов: "Олдинги икки турда муҳим очколарни бой бергандик" Новости

Муҳсин Низомиддинов: "Олдинги икки турда муҳим очколарни бой бергандик"

ПРО-Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Арал" - "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Аввалги 2 та ўйинда ўз хатоларимиз эвазига очколарни бой бергандик. Бир ҳафта мобайнида машғулотларда жиддий ишладик. Кўриб турганларингдек, бугун мавсумдаги илк ғалабамизни қўлга киритдик.

- "Арал" жамоасини қайси футболчиси сизда яхши таасурот қолдирди?
- "Арал" жамоасини ҳар бир футболчиси яхши. Нукусда ютқазишни истамайдиган охиригача курашадиган футболчилар кўп. Масалан "Нефтчи"да ўйнаганман, Неъматилло Қуттибоев ва Айбек Нурбоевларни яқиндан биламан. Улар жанговор характерга эга, мағлубиятга шунчаки рози бўлмайдиган футболчилар сарасидан эди.

- Майдон ҳолатига муносабатингиз?
- Бу нормал ҳолат. Биз сунъий майдонда ўйнашимизни билиб Тошкентда шундай майдонда шуғулландик. Ҳар икки жамоа шу майдонда ўйнайди, яхши ёки ёмон деб баҳона излаш нотўғри.

- Об-ҳаво ҳолати қандай бўлди?
- Яхши об-ҳаво бўлди. Айни футбол ўйнайдиган ҳаво эди. Мавсумнинг энди кириш қисмидамиз, турли-туман ҳаво бўлиши нормал ҳолат.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика