RU

Последние новости

08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  1 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  2 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  34

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ" Новости

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Икки томон ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Натижа "Машъал" томонида бўлди.

- Сиз бугунги ўйин қайдномасида техник директор сифатида кўрсатилдингиз. Жамоада бош мураббий йўқми?

- Бош мураббий борасида анчайин изландик. Раҳбариятнинг сўнги қарори билан бош мураббийлик вазифаси менга ишониб топширилди. Мақсад сари интилишда ҳаракат қиламиз. 

- Бугун "Машъал" бир киши кам бўлиб жамоангизни мағлуб этди. Гуруҳдаги вазиятни қандай баҳолайсиз?

- Мен мураббий сифатида жамоадан ҳар бир ўйинда ғалаба ҳоҳлайман. Бу борада ишлаяпмиз. Кўрдинглар, оз бўлсада, шунча йўл босиб, Қўқондан келиб, бизга мухлислик қилишаяпти. Ҳар доим улар учун ҳаракат қилишимиз керак. "Сурхон" билан ўйинга ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биз учун рақибнинг аҳамияти йўқ. Масалан, "Насаф" билан ҳам йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади.

- Жамоа олдидаги мақсад қандай?

- Бугун ютқазганимиз жамоа олдида мақсад йўқлигини англатмайди. "Қўқон-1912"ни Суперлигага қайтариш учун ишлаяпмиз. Бугун кўп футболчиларни кўриб олдим. Ёш ёки тажрибали футболчи, биз ҳамманинг имкониятларини чамалаб олишимиз керак. Кимдир ўйнамаяпти, кейин ўйнаб кетади. Мақсадимиз юқори, шу вазифа йўлида интиламиз. Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика