RU

Последние новости

10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  7 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3

«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди» — Шаҳбоз Беғамов Новости

«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди» — Шаҳбоз Беғамов

Сайтимиз ижодкори Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида Ўзбекистон - Саудия Арабистони (2:3) учрашуви ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.

«Биринчи жиддий ўйиндаёқ тайёр ғалаба бой берилди. Ренар тактик дарс ўтди. Омад эса кучлиларга кулиб боқади. Бир қарашда “дурной” голлар. Лекин ўша натижа ва голларга муносиб бўлмоқ лозим.

Керакли ўзгаришлар, ўйинни боришига қараб қилинган юришлар ҳар иккала мутахассисда ҳар хил кечди. Тактик мураббийлар шундай паллада саҳнага чиқади.

Марказ буткул ютқазилди. Аҳмедов эса ҳимоядан кўра ярим ҳимояга зарурроқ эди, назаримда. Янгиликлар доим ҳам иш бермайди. Бундай ўйинларда тажриба кўпроқ ас қотади. Ярим ҳимоя маркази Қодирқуловдан кўра Аҳмедовга эҳтиёжманд эди.

Топ жамоалар ёки тактик мураббийлар ўйини нисбатан рақибдан кўра ёмонроқ чиққан учрашувда ҳам ютишни билади. Шу боисдан ҳам уларнинг маҳорати ёки даражаси фарқланади.

Биз эса чемпионатимизни қадрига етишга ва уни кўпроқ ҳурмат қилишни ўрганишимиз керак. Чунки айнан миллий чемпионат асли терма жамоа манфаатига хизмат қиладиган асосий фактор. Гап неча кун аввалроқ йиғилишда эмас, балки қисқа муддатдан сифатли фойдаланишда.

Шундай оптимал ҳолат ва сценарий остида кечган ўйинда ютқазиш шунчаки омадсизлик эмас, балки даража фарқини кўрсатди.

Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди», - деб ёзади телеграм каналида Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика