RU

Последние новости

08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  3 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  15 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  29 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2

Муҳим жанглар олдидан: А Серия 21-тур превьюси Новости

Муҳим жанглар олдидан: А Серия 21-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатининг 21-турига старт берилади.

"Фиорентина" - "Интер"

"Фиалкалар"нинг таркиб билан боғлиқ муаммолари бор. Жамоа учун жуда муҳим бўлган ўйинчилар Кастровилли ва Миленкович майдонга тушмайди. Шунингдек, Франк Рибери ҳам баҳсни ўтказиб юбориш эҳтимоли бор. Аммо Кокорин қайдномадан ўрин олди. Александр бошланғич таркибда майдонга тушмаслиги мумкин, бироқ жокер вазифасини бемалол бажариши мумкин. Антонио Конте ихтиёрида эса деярли барча ўйинчи бор. Шу сабабли, у албатта келгусидаги учрашувларни ҳам ҳисобга олган ҳолда, истаганича таркибни ўзгартириши мумкин. Эҳтимол, Лаутарога дам берилар, Лукаку билан жуфтликда Санчес майдонга тушиши мумкин. Бошланғич таркибда Кристиан Эриксен бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Жамоалар охирги марта яқинда Италия Кубоги доирасида учрашгандилар ва "нерадзурри" қўшиб берилган вақтда ғалабани илиб кетган. Букмекерлар "Интер" яққол фаворит эканини таъкидлашмоқда. Умуман олганда, улар "фиалкалар"га ишонишмаяпти.


"Ювентус" - "Рома" 

Бентакур дисквалификация туфайли ушбу баҳсда иштирок этолмайди, стартда Рабьо майдонга тушади. Шунингдек, "Интер"га қарши баҳсда дам олган Мората, Кьеза ва Бонуччи таркибга қайтиши керак. Бироқ Дибала майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. "Рома"нинг муаммолари бисёр: Пеллегрини ўйнамайди. Фонсека эса унинг ўрнига кимни тушириш ҳақида обдон ўйлаб кўриши лозим. Бироқ Педро ва Эль-Шаарави сафга қайтди. Қизиқ ҳолат: Жеко мураббий билан ярашиб олди ва ўтиб кетиши мумкин бўлган жамоага қарши ўйнайди.

Сўнгги ўзаро баҳсда дуранг қайд этилган (2:2). "Ювентус" — фаворит, жамоа кетма-кет олти учрашувда ғалаба қозонди ва бу серияни давом эттиришга кучи етади. Аммо "Рома" бунга қараб турмайди. Баҳс жуда қизиқарли бўлиши тайин.


"Аталанта" - "Торино"

"Аталанта"нинг қанот билан боғлиқ муаммолари бор, деярли барчаси жароҳат олган. Шу сабабли, ким бу позицияни тўлдириши ҳозирча аниқмас. Балки ҳужумкор ўйинчилардан бири бу вазифани ўз зиммасига олар?! "Торино"нинг таркибдаги муаммолари бироз кам. Санарабия коронавирус туфайли клубга ёрдам беролмайди. Бироқ ҳимояни янада мустаҳкамлай оладиган Иццо тузалади. Белотти билан ҳамкорлик учун катта эҳтимол билан Мандрагора тушади. Биринчи давра учрашувларида "Аталанта" 4:2 ҳисоб билан ғолиб бўлганди. Ўйин фаворити — "Аталанта", лекин "буқалар" осонликча таслим бўлмайди.


"Женоа" - "Наполи"

"Женоа" яхши ҳаракат қилмоқда. Балардини ўйин ритмини топишга муваффақ бўлди ва "грифонлар" кетма-кет икки учрашувда ғалаба нашидасини қучдилар. Мураббий таркибни буткул ўзгартиришдан йироқ. Шомуродов захирада қолиб, 2-таймда майдонга тушиши мумкин. "Наполи"да коронавирусга чалинган Фабиан Руис сафга қайтиши мумкин. У тўлиқ ўйнамаслиги мумкин. Инсинье ва Мертенес эса майдонга тушмайди. Уларнинг ўрнига Политано-Петанья-Лозано учлиги ўйнайди. "Наполи" 1-даврада уйда "Женоа" дарвозасига олтита жавобсиз гол урган. Шунинг учун, "партенопейцлар" фаворитдир. Бир нарсани таъкидлаш лозим. Чоршанба куни жамоа Италия Кубогида иштирок этди ва анча куч сарфлади. Шундай экан, "грифонлар" кучли футбол намойиш этиши мушкул. Балардини эса буни яхши тушуниб турибди...


"Милан" - "Кротоне"

Пиолининг бахтига Чалханоглу ўйинга қайтади ва "россонери" ҳужумига катта ўзгарувчанлик қўшади. Бенассер ҳам жисмоний формасини яхшилади ва "Милан" майдони марказини янада тўлдиради. Тўғри, Кьер — катта йўқотиш, лекин Томорини синаб кўриш айни муддао. "Кротоне"га келсак, у ерда ҳаммаси жойида. "Акулалар"да дисквалификация қилинган Мессинадан ташқари ҳеч қандай йўқотиш йўқ. Эҳтимол, сўнгги ўринда бораётган жамоа учун бунинг катта аҳамияти йўқдир. Клуб мудофаасида нимадир ўзгариши қийин. Қолаверса, "Кротоне" А Серияда энг кўп гол ўтказган жамоадир.

Биринчи давра учрашувларида "Милан" ҳеч бир қийинчиликсиз ғалаба қозонган (2:0). Кўриниб турибдики, бу галги баҳсда ҳам "россонери" яққол фаворит. Жамоа турнир жадвалида 1-поғонада бормоқда ва Милан клуби "акулалар" кескин ҳаракат қилишига шунчаки қараб турмайди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика