Муҳаммад Салоҳ "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди
11 мар 16:37
Новости
Муҳаммад Салоҳ "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди
Манбага кўра, мисрлик ўйинчининг вакили аллақачон Каталония клуби раҳбариятига унинг хизматларини таклиф қилган. Манбанинг ёзишича, ҳужумчи Каталония клубига ўтган тақдирда, испан гранди Ла Лиганинг молиявий талабларига жавоб бериши учун маошини сезиларли даражада пасайтиришига тўғри келади.
Қайд этилишича, "Барселона" ҳам мисрлик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас, чунки клубни унинг тажрибаси ва ўйин сифати ўзига жалб қилмоқда, бироқ каталонияликлардаги қийинчиликлар туфайли маош пасайган тақдирдагина жиддий мулоқот бўлиши мумкин.
Салоҳ жорий мавсум барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30 та гол ва 22 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии