RU

Последние новости

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  169 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  3 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  35 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

МТЖ машғулотларининг иккинчи куни Новости

МТЖ машғулотларининг иккинчи куни

17:45да бошланган терма жамоамиз машғулоти соат 19:00гача давом этди.
Иккинчи кун машғулотларида айтарли ўзгариш бўлмади. Фақат кубок ўйинидан кейин шунчаки шуғулланган футболчилар умумий гуруҳга қўшилдилар, холос. Бугун Сергеев билан Козак ҳам машғулотларда иштирок этишни бошлайди.

Енгил чигалёзди машқларидан кейин Шуҳрат Мақсудов футболчиларимизни иккига бўлди.
"Қизиллар" таркиби:
Суюнов, Тўхтахўжаев, Ҳасанов, Ҳошимов, Турсунов, Мусаев, Искандеров, Муллажонов, Собирхўжаев, Шоаҳмедов ва ўйинчи камлиги боис Ашурматов.
"Кўклар": Нестеров, ака-ука Аҳмедовлар, Йўлдошев, Кримец, Зотеев, Мусаев, Муҳаммадиев, Рашидов, Нагаев, Олимов.

Айнан шу футболчилардан иборат терма Олмалиқда бўлиб ўтадиган ўйинда терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиши кутиляпти.

Бевосита машғулотларни кузатар эканман, Наврўз Олимов ва Ҳусниддин Ғофуров каби футболчиларимизни бегонасираётганини кўрдим. Йигитлар, ўзингизни қўлга олинг. Келажак сизларники!

Дарвозабонларимиз билан одатдагидек Пётр Гизимчук ишлади. Тўғрисини айтаман, авваллари бу мутахассиснинг иши унча ёқмасди. Аммо йиллар давомида тажрибасини ошира олганини кўряпман. Машғулотлар давомида посбонларимиз ҳаракатини кўп маротаба кузатганим учун, улардаги ўзгаришларни пайқамасдан бўлмасди. Акбар Тўраевнинг кичик жароҳати борлиги учун якка тартибда машғулот ўтказди.

Бугунги машуғлотларни Миржалол Қосимовнинг ўзи ўтказади ва эртага майдонга тушадиган таркиб ҳам бугун аниқланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика