RU

Последние новости

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  5 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

МТЖ машғулотларидан онлайн репортаж якунланди Новости

МТЖ машғулотларидан онлайн репортаж якунланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бугунги машғулотлар Тошкент вақти билан соат 11:45да бошланди. Сайтимизда илк маротаба ушбу машғулотлар жараёни онлайн репортаж тарзида олиб борилди.


13:25. ФИНИШ!




13:22. Шу жумладан футболчилар ҳам




13:20. Нестеров ва Суюнов. Машғулот сўнггида оёқларини чўзишяпти




13:15. Мана шу олти кун давомида Бахтиёр Ашурматов Аҳмедов билан бирдек машғулот ўтказди. Одил 3 км чопган бўлса, Ашурматов ҳам шунча чопди. Бежизга бу футболчи фаолиятини юқори нотада тугатмади. Ҳамма гап ёшликдаги меҳнатда!




13:10. 3 кун давомида машғулотларни якка тартибда ўтказган Жасур Ҳасанов ҳам бугундан бошлаб тўп билан ишлашни бошлади. Одил иккиси ким ўзарга ўйнашяпти. Ҳавода тўпни дарвозага тушириш, устунни пойлаш.




13:05. Жисмоний машқлар давом этяпти. Орада 10 дақиқа танаффус бўлди, бундан футболчилар "квадрат" ўйнаш орқали фойдаланишяпти. Бу қизиқ ўйин. 6 нафар футболчи 2 нафар жамоадошини ўртага олиб, тўп билан алдашади. Агар тўпга 25 маротаба тегинишда ҳам ўртадаги футболчи уни олиб қўя олмаса, шу вазифани икки маротаба бажаради.




12:58. Пётр Гизимчук, ҳа-ааа......




12:52. Бу бир жамоа ва унда сен-мен деган тушунча йўқ! Оператор Жамол ака, Миржалол аканинг ёнида.




12:47. Машғулотларда ҳамма иштирок этяпти. Массажчи Абдулла ака Жепаровга кўмаклашяти




12:42. Дунёга машҳур баланд минора машғулот майдонидан шундоқ кўриниб турибди




12:37. Турсуновнинг тандеми Иброҳимов




12:32. 60-ўйинини ўтказган Анзурга қолганлар, юқсин-юқсин қилишяпти




12:26. Дарвозабонларимиз ҳам бир хилда жисмоний меҳнат қиляптилар.




12:20.
Александр Волков ва Шуҳрат Мақсудов бир гуруҳ билан, Қосимов ва Ашурматов иккинчи гуруҳ билан шуғулланяптилар




12:15. Кеча терма жамоа базасига етиб келган Рустам Акрамов, "Ал Шабаб" - "Ал Айн" ўйинида иштирок этган Азиз Ҳайдаров билан суҳбатлашяпти. Бугун мураббийлар Азизга дам беришган.



12:09. Сервер Жепаров эса машғулотнинг иккинчи кунида оёғини шикастлаб олган эди. Шу боисдан якка тартибда югуряпти



12:00. Суюнчи.... Одил Аҳмедов УМУМИЙ гуруҳга қўшилди. 6 кун давомида якка тартибда шуғулланган Одил Аҳмедов бугун илк маротаба тўп билан ишлашга киришди.



11:48. Миллий терма жамоамиз "Ал Васл" стадионига етиб келди.



11:30. Терма жамоамиз машғулот ўтказиш учун стадионга кетмоқда...




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика