RU

Последние новости

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

МТЖ лагеридан дарак: "Пахтакор" футболчисини "Локомотив" ҳимоячиси алмаштиради Новости

МТЖ лагеридан дарак: "Пахтакор" футболчисини "Локомотив" ҳимоячиси алмаштиради

Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида жароҳатланган Шерзод Аъзамов лагерни тарк этди.

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг биринчи кунида сон мушакларини жароҳатлаб олган Шерзод Аъзамов кейинги икки кунлик машғулотларни ўтказиб юборганди. Маълум муддат залда шуғулланган Аъзамов кеча машғулотларга қайтиб, якка тартибда шуғулланиб турганди.

Бироқ шифокорларнинг назоратидан сўнг ҳимоячининг жароҳатини тиклаш жараёни бироз чўзилиши маълум бўлди. Терма жамоанинг бўлажак ўйинларига жуда яқин қолгани сабабли, Аъзамовнинг жароҳатини терма жамоа лагерида муолажа қилишдан кўра унинг ўрнига бошқа ҳимоячи жалб этилди. Аъзамовга эса кечаги кунги машғулотлардан сўнг жароҳатини даволаш учун рухсат берилган. Унинг ўрни "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев билан тўлдирилади. Бугундан эътиборан Ислом Тўхтахўжаев терма жамоа машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.

Шунингдек, кеча "Локомотив" аъзоси Ҳусниддин Ғофуров ҳам жароҳат олиб машғулотларни эрта якунлашга мажбур бўлид. Шифокорларнинг айтишича, Ғофуровнинг жароҳати у қадар жиддий эмас. Аммо унинг бугунги машғулотда умумий гуруҳ ёки якка тартибда шуғулланиши номаълум.

Қайд этиш керакки, ТТМИ стадионида машғулот ўтказаётган терма жамоамиз майдон суғорилмагани боис учинчи футболчисини жароҳатлаб олди.

Бунга қадар терма жамоадан чақирув олган дарвозабон Ботирали Эргашев жароҳати боис ўрнини Роман Абдуловга бўшатганди. "Пахтакор" кипери Элдорбек Суюнов ҳам машғулотининг дастлабки кунида жароҳат олганлиги туфайли терма жамоа лагерини тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоанинг ўтган сафарги йиғинида ҳам Шерзод Аъзамов ва Азиз Ҳайдаров жароҳатган олишгани боис ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборишганди.

Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика