Мойес: “Фергюссондан кейин “МЮ”да ишлаш осон эмасди”
24 дек 2016 01:49
Новости
Мойес: “Фергюссондан кейин “МЮ”да ишлаш осон эмасди”
“Сандерленд” бош мураббийи Дэвид Мойес АПЛ 18-тури доирасида жамоасининг “Манчестер Юнайтед”га қарши беллашуви олдидан ўзининг “МЮ”даги фаолияти ҳақида эслаб ўтди.
Шотландиялик мутахассис 2013 йилнинг ёзида афсонавий Алекс Фергюссондан кейин “қизил иблислар”ни қабул қилиб олган ва кейинги йилнинг баҳорида истеъфога чиқарилган эди.
“Мен МЮдан истеъфога чиқарилганимда фақат бир нарсадан афсусланганман: менга натижага эришишим учун вақт берилмаган эди. Ҳар қандай кучли мутахассис учун Фергюссоннинг ишини давом эттириш осон кечмасди. Ўйлайманки, Моуриньо, Клопп, Гвардиола ва Анчелотти учун ўша пайтда мени ўрнимда бўлганида осон бўлмасди”, дея таъқидлаб ўтди Мойес.
Похожие новости
00:16
Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди 0
Комментарии