RU

Последние новости

20:02Суперлига. "Бунёдкор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  7 20:00Суперлига. "Бухоро" - "Шўртан" 0:0 (Матнли трансляция)  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  2 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  0 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  4 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  2 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  6 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  8

Мўйдин Мамазулумов: “Нефтчи”да ўйнашни доим истаганман” Новости

Мўйдин Мамазулумов: “Нефтчи”да ўйнашни доим истаганман”

Янги мавсум аввалида “Нефтчи” жамоаси ўз таркибига Акрам Баҳриддинов, Музаффар Музаффаров, Саид Абдужабборов ҳамда бошқа жамоа сафида ижарада бўлган Ризо Айвазов каби футболчиларни таркибга жалб қилди.

Улар қаторида тажрибали Мўйдин Мамазулумов ҳам бор. Тошкент йиғинида фарғоналиклар сафига кушилган футболчи жамоа билан 1+1 кўринишидаги битимга имзо чекди. Шартнома имзолангач футболчи жамоадаги ўз мақсад ва режалари билан ўртоқлашди.

- “Нефтчи” сафига қўшилишим жуда тез содир бўлди. Аслида бошқа жамоадан таклиф бўлганди ва ўша клуб йиғинига йўл олаётган эдим. Бироқ кутилмаганда “Нефтчи”дан таклиф бўлди ҳамда фарғоналикларнинг чорловига розилик билдирдим. 2003-йили “Нефтчи”нинг ёшлар жамоасида ўйнаганман. Шу клуб орқали катта футболга қадам қўйганимни айтиб ўтишим керак. Жамоа билан шартнома имзолаганимдан хурсандман. Янги мавсумда “Нефтчи” ўз олдига қандай мақсад қўйса ушбу мақсад йўлида ўз голларим билан ёрдам бермоқчиман. Андрей Фёдоров менга ишонишини айтиб ўтди. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Машғулотларда Жавоҳир Расулов, Аббос Махсталиев, Умид Қодиров ҳамда Музаффар Музаффаров сингари ўйинчилар билан яхши чиқишяпмиз. Шерзод Ҳакимовни алоҳида эътироф этаман. Шу қатори Бахтиёр Ёқубовни ҳам аввалдан биламан. “Нефтчи”нинг қандай ашаддий мухлислари борлигини ҳамма яхши билса керак. Улар бизни доим  қўллаб-қувватлаб туришса, биз футболчилар улар учун ўйнаймиз, мухлислар учун ғалаба қозонамиз, - деди Мўйдин Мамазулумов

"Нефтчи" матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика