Моуринью "Рома" машғулотларида янги технологиялардан фойдаланмоқчи
18 июл 2021 22:41
Новости
Моуринью "Рома" машғулотларида янги технологиялардан фойдаланмоқчи
"Рома"нинг португалиялик мураббийи Жозе Моуринью шогирдларини бўлажак баҳсларга тайёрлашда янги технологиялардан фойдаланмоқчи.
Хабар қилинишича, Жозе Моуринью клуб раҳбариятидан футбол майдони устида машғулотлар жараёнини тасвирга оладиган дрон сотиб олишни сўраган. Бу ўйинчиларнинг ҳаракатларини яхшироқ кузатиш имконини беради. Шунингдек, "бўрилар" ўқув базасининг деворларидан бирида дрон томонидан ёзиб олинган тасвирни кузатиш учун катта экран ўрнатилади.
Моуринью шу тарзда ўйинчиларнинг хатоларини тез ва самарали бартараф этиб, майдонда юз бериши мумкин бўлган турли вазиятларда энг яхши ечимни топа олишига ишонади.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" А Серияда янги мавсумни "Фиорентина"га қарши ўйин билан бошлайди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии