Моуринью Погба ҳақида: "Ҳазрати олийлари ўзининг "Роллс-ройси"да кетмоқчи эди"
03 апр 2019 10:34
Новости
Моуринью Погба ҳақида: "Ҳазрати олийлари ўзининг "Роллс-ройси"да кетмоқчи эди"
"Биз Манчестердан 30 км узоқда жойлашган жамоа билан ўйнашимиз керак эди. Погба мендан ўйиндан сўнг жамоа билан эмас, ўз автомобилида қайтиши мумкинлигини сўради. Мен шундай жавоб бердим: "Агар биз Лондонда ўйнасак ва сен қолишни истаганингда - бу бошқа гап эди. Аммо Манчестер яқин ва илтимосингни қабул қилмайман". Погба хафа бўлди.
Кейин ўйинда ғалаба қозондик ва Поль яна ўша илтимос билан мурожаат қилди. Бахтли эканлигим туфайли бироз у томон ён босдим: "Ҳозир автобусга ўтир ва машинанг ҳайдовчисига айт, стадионни тарк этганимиздан 10 дақиқа ўтиб, бизга етиб олсин, кейин хоҳлаган томонингга кетавер". У ҳали ҳам хафа эди. Матбуот анжуманига кириб кетдим. Автобус келганида унинг олдида "Роллс-ройс" турарди. Янги машина экан ва ҳазрати олийлари стадионни ўзининг "Роллс-ройси"да тарк этмоқчи эди. Нима қилишим керак эди? Ғалаба қозонсак хоҳлаганингни қилавер дейманми?" - дея воқеани якунлади Моуринью.
Комментарии