Моуриньо: “Вулверхэмптон”га қарши баҳс қийин бўлади, аммо МЮ ўз кучига ишонади
21 сен 2018 23:37
Новости
Моуриньо: “Вулверхэмптон”га қарши баҳс қийин бўлади, аммо МЮ ўз кучига ишонади
Мураббийнинг қайд этишича, куни кеча ЕЧЛдаги баҳс жамоанинг кейинги учрашувга тайёргарлигига таъсир кўрсатиши мумкин экан.
“Ўйинлар орасидаги икки кунлик фарқни енгиш осон эмас. Агар сизга тайёргарлик кўриш учун уч кун муддат бўлганида, шу бир кунни тактик тайёргарликка сарфлаш мумкин. Икки кунни эса ўтган ўйиндан тикланиш ва кейингисига тайёргарликка бағишланади.
Жамоамиз учун ишончли ва стабил ўйин кўрсатиш муҳим. Биз учта сафардаги ғалабадан кейин уйимизга қайтаяпмиз. Шу сабаб, ўйлайманки, “Олд Траффорд”да ажойиб муҳит бўлади. Биламан, бизга қийин бўлади, аммо жамоа ўз кучига ишонади”, дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “қизил иблислар” матбуот хизмати.
“Манчестер Юнайтед” – “Вулверхэмптон” учрашуви 22 сентябрь куни “Олд Траффорд” стадионида соат 19:00 да бошланади.
Комментарии