Моуриньо "Рома" футболчиси билан шартнома узайтирилишини хоҳламоқда
17 авг 2022 21:49
Новости
Моуриньо "Рома" футболчиси билан шартнома узайтирилишини хоҳламоқда
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо клубни ярим ҳимоячи Брайан Кристанте билан шартномани узайтириш зарурлиги ҳақида хабардор қилди.
27 ёшли италияликнинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Кристанте португалиялик мутахассис учун энг муҳим футболчилардан бири ҳисобланади. У ўтган йили атиги бешта ўйинни жароҳат ёки дисквалификация туфайли ўтказиб юборди.
Якунланган мавсумда Кристанте "Рома" сафида барча турнирлар доирасида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии