Мотта “Реал”га қарши ЕЧЛ ўйинида майдонга туша олмайди
11 фев 2018 08:11
Новости
Мотта “Реал”га қарши ЕЧЛ ўйинида майдонга туша олмайди
“ПСЖ” ярим ҳимоячиси Тьяго Мотта “Реал” клубига қарши кечадиган ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасидаги илк учрашувла майдонга туша олмайди.
Бу маълумотни парижликлар устози Унаи Эмери ҳам тасдиқлади.
“Тьяго Мотта биз учун муҳим футболчи. У Франция Кубоги доирасидаги “Сошо”га қарши ўйинда бир неча дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди. Лекин Моттани “Реал” билан бўладиган учрашувда майдонга туширишга шошилмаймиз.
Боиси, бу ўйиннинг темпи ўта юқори бўлади. Шу нуқтаи назардан катта таваккалчиликка йўл қўя олмайман. Олдинда ҳали учрашувлар жуда ҳам кўп. Моттанинг ҳали фойдаси кўп тегади”, — деди Эмери L’Equipe нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, жорий мавсумда Тьяго Мотта “ПСЖ” таркибида 16та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишга муваффақ бўлди.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии