Москва метросидаги йўл кўрсатувчи ёзувлар ФИФА талаби билан инглиз тилига ўгирилади
21 мар 2016 18:14
Новости
Москва метросидаги йўл кўрсатувчи ёзувлар ФИФА талаби билан инглиз тилига ўгирилади
Москва метросидаги барча йўл кўрсатувчи ёзувлар конфедерациялар Кубоги ва жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан инглиз тилига ўгирилади.
Бу ҳақда Москва мэри ўринбосари, транспорт департаменти раҳбари Максим Ликсутов маълум қилди.
"2017 йилда Москва метросидаги барча йўл кўрсатувчи ёзувлар янгиланади. ФИФА талабига кўра улар инглиз тилида бўлади. Шу билан бирга, вагондаги бекат номини эълон қилувчи овозлар ҳам таржима қилинади. Қўшимча пойтахт транспорти кунига 500 минг кишига хизмат қилади" - дейди Ликсутов.
Комментарии