Морьентес фаолиятини қайта тиклади
26 янв 2015 08:00
Новости
Морьентес фаолиятини қайта тиклади
«Реал» сафида уч карра ЕЧЛ соҳиби, Испания терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентес кеча «Санта-Ана» сафида «Рекуэрдо»га қарши (1:0) майдонга тушди.
38 ёшли Морьентес футболчилик фаолиятини якунлаганидан 4 йил ўтиб Испания тўртинчи дивизионида фаолиятини қайта тиклади. Морьентеснинг жамоаси 7-гуруҳда иштирок этмоқда ва Мадрид шаҳрига қарайди.
«Мақсадим — лаззат олиш. Ҳеч қачон олдимга маълум мақсадларни қўймаганман, фақат футболдан лаззат олишни истардим. Ҳозир ўзимни янада ёшроқ ҳис қилаяпман», — дейди Морьентес.
«Мақсадим — лаззат олиш. Ҳеч қачон олдимга маълум мақсадларни қўймаганман, фақат футболдан лаззат олишни истардим. Ҳозир ўзимни янада ёшроқ ҳис қилаяпман», — дейди Морьентес.
Комментарии