RU

Последние новости

14:00ПСЖ Чемпионлар лигасида рекорд 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   0 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  7 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  0 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  14 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  12 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  2 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  4 09:53Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди  4 09:24ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни ижарага бериш керак"  11 08:55Футзал. Бугун Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади  0 08:20УEФА клублар рейтингини янгилади  29 07:57“Милан“ “Ман Сити“ қизиқаётган ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

МОҚ бош котиби, Ойбек Касимовни табриклаймиз! Новости

МОҚ бош котиби, Ойбек Касимовни табриклаймиз!

Ҳар сафар, 26 август куни сайтимизда Ойбек Касимовни туғилган куни билан табриклаганимизда, кўплаб ўқувчиларда бир савол янграрди, ким, у?

Футбол ва спорт жамоатчилигига яхши таниш, аммо ОАВдан четда юрадиган ва ўқувчиларга нотаниш киши ҳақида мана бугун хабар берсак бўлади.

2013 йил Мираброр Зуфарович МОҚ раиси этиб тайинлангач, иккиланмай у ерга бош котиб этиб, ҳали 33 ёшни ҳам қарши олмаган, унга қадар Тошкент шаҳар футбол федерациясида Вице президент лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Касимовни тайинлади. Бу ёшда, бундай катта даргоҳга бош котиб бўлиш учун кишида жуда катта истеъдод ва салоҳият бўлиши лозим. Усмонов мана шу икки хислатни Касимовда кўра олди ва Риода бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида қайд этилган натижадан келиб чиқсак, 2013 йилги қарор тўғри бўлганини кўрасиз.

Тўрт йилликнинг муҳим мусобақасида, жуда кўплаб ватандошларимизни кўзига ёш олишига сабаб бўлган қатор олтинларни қўлга киритишимизда, бугунги кун "айбдори"нинг ҳам хиссаси катта. Делегация раҳбари сифатида Ўзбекистонга рекорд даражадаги, 4та олтин медал билан қайтган Ойбек Касимов учун август ойи футбол тилида айтганда "хет трик" билан тугади. Риодаги муваффақият, юртбошимиз томонидан берилган "Дўстлик" ордени ва бугунги айём!

Спортимиз мана шундай мутахассислар қўл остида янада кўплаб ютуқларга эришишини тилаймиз ва сайтимиз ҳамда унинг ўқувчилари номидан Ойбек Касимовга узоқ умр тилаймиз!

Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика