"Монако" 2015 йилдан бери илк маротаба уй учрашувида гол урмади
04 мая 2017 10:42
Новости
"Монако" 2015 йилдан бери илк маротаба уй учрашувида гол урмади
"Монако" Чемпионлар лигаси ярим финал илк учрашувида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва 2015 йилдан бери илк маротаба уйидаги баҳсда гол ура олмади.
"Ювентус" 29-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олди, меҳмонлар чиройли комбинация уюштиришди ва Гонсало Игуаин Дани Алвеснинг ажойиб узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Иккинчи тўп 59-дақиқада урилди, Игуаин дубль қайд этди, Алвес яна ассистент бўлди.
Ўтган сафар монегасклар 2015 йилнинг 23 ноябрида "Луи II" стадионида "Андерлехт"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Комментарии