RU

Последние новости

15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  22 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  7 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   33 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  66 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  9

Мойес: "Робин ван Перси ва Рунини эшитиб рақиблар қўрқа бошлашади" Новости

Мойес: "Робин ван Перси ва Рунини эшитиб рақиблар қўрқа бошлашади"

Давид Мойес Уейн Рунини мақтаб, ундан ярим ҳимоячи сифатида фойдаланмасликга ваъда берди ва мавсум давомида 27 ёшли футболчидан камида 30 та гол кутаётганини айтиб ўтди.

Бу гол жуда керакли пайтда урилди  деб иқтибос келтиради The Guardian Мойес сўзларидан.  Буни қилиш мавсум олди тайёргарликни ўтказиб юборган Уейн учун жуда муҳим эди. Бу ажойиб зарба бўлди! Ҳар ким ҳам бундай девордан айлантириб ўтказиб мўлжалга етказа олмайди.

Уейн мавсум давомида минимум 30 гол уриши учун ҳамма ишни қилишга ҳаракат қиламан. Ўйлашимча унинг ўзи ҳам ўз олдига шундай мақсадни қўйган ва умид қиламизки бу ишни Руни қила олади.

Унинг Робин ван Перси билан дуэти айтадиган бўлсам умид қиламанки у рақибларимизда қўрқув уйғота олади ва одамлар ўйлай бошлашади: Эй худо! Энди мен ван Перси ва Рунига қарши ўйнашим керак!. Бизлар барчамиз уларнинг иккаласи биргаликда кўплаб голлар ура олишига умид қиламиз. Шунингдек бизда мавсумни жуда яхши бошлаган Хавьер Эрнандес ва Дэнни Уелбеклар ҳам бор.

Мен Рунини ярим ҳимоячи қилмоқчи эмасман, мен уни ҳужумчи ролида кўрмоқдаман. Одатда у кўплаб гол уради, лекин ўтган мавсумда бу кўрсаткич кам бўлди. Шунингдек ван Перси ҳам бу турда гол урди. Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсанг сенга бир мавсумда 20 талаб гол ура оладиган ўйинчилар керак бўлади ва бизда ван Перси ва Руни мисолида бундай йигитлар бор.

Шунингдек Мойес муҳлисларнинг қўллаб қувватлаши Рунига олдинги формасини тиклашига ёрдам берганига ишончи комил экан.

Мен у ўзини жуда ишончли ҳис қилаётганини кўрмоқдаман. У мавсум олди стартини жароҳат туфайли ўтказиб юборганидан кейин ўз жисмоний ҳолатини яхшилаш учун шиддат машқ қилди. Ўйлашимча муҳлисларнинг қўллаб қувватлаши Рунига олдинги формасини тиклашига ёрдам берди ва умид қиламизки энди у муҳлисларга ўз голлари билан жавоб қайтаради.

Жавлонбек Юсупов таржимаси

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика