RU

Последние новости

01:00Ла Лига. "Барселона" "Сельта" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  22 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Мўйдин Мамазулумов: “Машъал” бу йил 5-ўринни эгаллашга уринади” Новости

Мўйдин Мамазулумов: “Машъал” бу йил 5-ўринни эгаллашга уринади”

Ҳозирданоқ олий лига клублари янги мавсум учун тайёргарликни бошлаб юборишди.
Биринчи лигадан олий лигага қайтган “Машъал” клуби таркибини маҳоратли ўйинчилар билан тўлдириб ўз олдига жиддий вазифалар қўйишни режалаштирмоқда. Шунинг учун бир қатор футболчилар билан музокара ишлари олиб бориляпти. Янги мавсум учун жамоанинг дастлабки келишуви Мўйдин Мамазулумов бўлди. Иқтидорли ҳужумчи “Гулистон”да фаолиятини якунлаганидан хабардор бўлсангиз керак. Гарчи клуб олий лигани тарк этган бўлсада, Мамазулумов ўзидан илиқ таассурот қолдирди. У иккинчи даврада келиб 13та учрашувда рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол қилди. Бу ҳақиқий ҳужумчиларга хос кўрсатгич бўлди. Яна бир бор тўпурарлик қобилятини кўрсата олгани учун уни кўплаб жамоалар ўз сафларида кўришни исташганди. Аммо “Машъал” бошқалардан кўра илдамроқ ҳаракат қилиб Мўйдинни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Муборакликлар билан шартнома имзолагач “Футбол Экспресс” учун дастлабки интервьюни берди.

- Куни-кеча “Машъал” клуби билан расман шартнома имзоладингиз. Нима учун бундай қарорга келдингиз?
- Тўғри, Машъал” билан шартнома имзоладим. Клуб бошлиғи Илҳом Қурбонов билан Тошкентда кўришиб гаплашганимиздан кейин бир-биримизни яхши тушундик ва келишувга эришдик. Олдиндан билардимки, “Машъал”да иш услуби ўзгача фаолият юритади. Профессионалларга хос тарзда меҳнат қилишлари менга жуда ёқади. Бундай жамоада фаолиятимни давом эттириш мен учун тўғри қарор бўлди. Ҳозирча бир йилга мўлжалланган шартнома туздик.

- Айтингчи, клуб вакиллари сиз билан дастлаб қачон алоқага чиқишди?

- Чемпионат тугаганидан кейин улар менга қўнғироқ қилишганди. Менга жиддий тарзда қизиқишаётганини билгач юзма-юз кўришиб музокара олиб бордик.

- “Гулистон”да тўпурарлик салоҳиятингизни намойиш этганингиздан сўнг сизга бир нечта жамоалар қизиқиб қолганди. Нима сабабдан айнан “Машъал”?
- Ростдан ҳам айрим жамоалар таклиф билан чиқишди. Нима учун “Машъал”ни танладим? Ҳозир айтганимдек, уларда ҳамма нарса профессионал даражада йўлга қўйилган. Уларнинг иш дастури “Насаф”никига ўхшаб кетади. Мана шундай юқори интилишни кўзлаётган клубда ўзимни синаб кўриш истаги туғилди. Бу йил “Машъал”нинг айрим учрашувларини кузатдим. Масалан, Кубок босқичида “Навбаҳор”га қарши ўйинини кўрдим. Улар ўшанда кейинги босқичга чиқишганди. Хаттоки, ўртоқлик учрашувида муборакликларга қарши ўйнаганман.

- Бу йил биринчи лигада иштирок этганини ҳисобга олсак, барибир олий лига дебютанти саналади. Таклифни қабул қилаётганингизда бу иккиланишингизга сабаб бўлмадими?

- Иккиланиш ҳолати олдиндан бўлмаган ва бундан кейин ҳам бўлмайди. “Машъал”ни қандай жамоа эканлигини ва қандай шаклланганини биламан. У ерда тўп сурган футболчилардан ҳам хабарим бор. “Машъал” “Гулистон”га ўхшаган жамоа эмас. Футболчилар учун барча шароитлар бор. Футбол академияси, мактаблари фаол тарзда иш олиб боради.

- Якунига етган йил сиз учун кутилганидек бўлмади. Шу боис фаолиятингиздаги энг ёқимсиз мавсум бўлдими?
- 2013 йил мен учун икки хил даражада ўтди. Хабарингиз бор, мавсумни “Олмалиқ”да бошлагандим. Қишда ушбу жамоанинг йиғинларида қатнашиб ҳар тарафлама ўзимни кўрсатгандим. Лекин чемпионат бошланганида ўзим кутган ўйинни топа олмадим. Шу боис биринчи даврадан кейин у ердан кетишга мажбур бўлдим. Бироқ “Олмалиқ” мен учун ширин хотираларни эслатади. Иккинчи даврада “Гулистон”га қўшилгач ўз ўйинимни кўрсатганим учун 10та гол уришга эришдим. Бу жамоага ўтганимдан афсусланмадим. Бахтиёр Ашурматов билан яқиндан танишиб қалин муносабатда бўлдим.  У қўлидан келганича ёрдам берди. Менга ишонч билдириб асосий таркибдан жой ажратди. Бунинг учун Ашурматовдан миннатдорман.

- Лекин “Гулистон” олий лигани тарк этди...
- “Гулистон”даги шароитлар талаб даражасида яратилмаганди. Клуб қароргоҳи олий лига савиясига тўғри келмасди. Маблағ томондан катта қийинчиликлар бўлди. Тўғри, клуб раҳбарлари вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилишди. Шунга яраша футболчилар ҳам имкониятларини ишга солдилар. Лекин футболда барча нарса бўлади, шу боис клуб олий лигани тарк этди. Футболчи эса барибир фаолиятини давом эттириши керак. Кейинги мавсумдан умидларим катта ва ўз олдимга аниқ мақсадлар қўйяпман.

- Ўртамиёна саналган “Гулистон”да иккинчи даврада 10та гол урдингиз. Бунга қандай эришдингиз?
- “Гулистон”га алам устида, аччиқ устида бордим. Бунинг сабаби шуки, биринчи даврадан кейин мени “Нефтчи”га чақиришди. Комил Мирзабоев “Олмалиқ”дан қоғозингни олиб кел, бизда ўйнайсан” деб мени ишонтирди. “Нефтчи”га борганимдан сўнг ўйинчилар кўпайиб кетди, мен ҳақимда турли гап сўзлар чиқаришди. Хуллас кўнглимни совутишгач у ердан кетишга мажбур бўлдим. Шундан кейин қаерга борсам ҳам ўз олдимга 10тадан кам гол урмайман деб мақсад қўйдим. Натижада аламзада кайфият билан “Гулистон”га бордим. Бунинг устига Бахтиёр Ашурматов менга имконият яратиб берди. У менга “ҳужумчи ўз имкониятидан фойдаланишга ҳаракат қилиши керак” деб тинмасдан уқтирди. Деярли барча учрашувларни асосий таркибда ўтказдим. Фақат “Бухоро” билан учрашувда бетоб эдим, шунга заҳирадан ўйинга қўшилдим. Мураббийнинг ишончини менга берган имкониятидан фойдаланиб оқлашга ҳаракат қилдим.

- “Гулистон”да гол уриш осонмиди?
- Ҳа, бироз осонроқ бўлди. У ерда ҳужумчилардан мен, Алишер Шоғуломов ва ёш ҳужумчи бор эди. Жамоадошларимга ўрнак бўлиш учун ҳам ишончни оқлашга астойдил киришгандим.

- “Машъал” янги мавсумда қандай мақсад учун курашади?
-  Илҳом Қурбонов билан гаплашганимда жамоа 5-ўринни эгаллаш учун жиддий курашишини алоҳида таъкидлади. Шунга яраша таркибни кучайтириш ишларини олиб бормоқдалар. Инсон ҳар доим яхши ният қилиб юриши керак. Ўшанда ўз мақсадига эришади.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика