RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  0 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Модрич: "Финал натижасидан қатъий назар, Хорватияда зилзила бўлади" Новости

Модрич: "Финал натижасидан қатъий назар, Хорватияда зилзила бўлади"

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Францияга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Агар Хорватия ғолиб бўлса, мамлакатда сейсмик силкинишлар содир бўладими? Бу ёқимли. Бутун мамлакат хурсанд бўлса биз бундан фахрланамиз. Ғалабага эришамизми ёки мағлубиятга учраймизми - эртага барибир Хорватияда зилзила бўлади. Мамлакатимиз аҳолиси кўчаларда байрам уюштиришига умид қиламиз.

Ҳаётимда катта қийинчиликларга дуч келганман. Асосийси - ҳеч қачон таслим бўлмай, ўзига ишониш ва ишлашда давом этиш. Парвоз ва шўнғишлар доимо бўлади, аммо орзу учун курашда давом этиш лозим. Мени шу нарса ҳаракатлантиради.

Ўйиндан олдин нима дейиш ҳақида бош қотирмайман. Ўша пайтда нимани ҳис қилсам шуни гапираман. Бизда ажойиб анъана пайдо бўлди: Айлана бўлиб турамиз ва мулоқот қиламиз. Ҳис-туйғуларни қолдириб, бор эътиборни ўйинга қаратиш керак. Бу финал, унда одатдагидан кўпроқ ҳаракат қилиш лозим. Биласизми, йигитларга нима дейишни билганимда ҳам, уни сизларга айтмаган бўлардим" - дейди Модрич.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика