RU

Последние новости

22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  1 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  59 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  48 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  13 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  11

Моджи Ўзбекистон футболига қизиққан Новости

Моджи Ўзбекистон футболига қизиққан

«Юве» 90 йилларнинг иккинчи ярмида «Интер», «Милан», «Парма», «Лацио»дан кўра трансферларга камроқ пул сарфлаган бўлса ҳам, мамлакат футболини бошқаришда давом этди. Клуб трансферлар бозорини назорат ҳам қиларди", - Моджи.

2018 йил Италия элчихонасидан қўнғироқ бўлди. Сизлар, Италияга кўп боряпсизлар футбол туфайли, бизнинг ҳамюртимиз футбол мавзусида учрашмоқчи.

Италия таомларини оригинал тарзда тайёрлайдиган "Stuzzico" ресторанида, итальян тилини сув қилиб ичиб юборган, бизга кўп ёрдам берадиган ресторан эгаси Азиз ака орқали у киши билан анча гаплашдик.

Мендан, Моджи Ўзбекистонда кўп бўласан, уларнинг футболи ҳақида қизиқиб кўргин, балки бу ерларга ўйинчи олиб келармиз деб айтди. Асли соҳам бошқа, аммо бу катта бизнес.

- Биз болалар футболи орқали футболга кириб келяпмиз, энг ёши катта футболчиларимиз 2006 йилда туғилган (2018 йилда улар 12 ёш эдилар). Агар Сизларга қизиқ бўлса, биз хурсандчилик билан ҳамкорлик қилар эдик. Менинг гапларимга суҳбатдошим афсуски рад жавобини берди.

- Болалар футболи яхши, аммо бизга кўпроқ тайёр ўйинчилар керак. Болалар ўзимизда ҳам етарлича. 18-19 ёшдаги истеъдодлар бизга қизиқ.

Ўша йиллари олий лигамизда бу ёшда ҳеч қандай кўрсата оладиган ўйинчимиз йўқ эди. Аслида бу ёшда истеъдодларимиз тўлиб ётибди, аммо мураббийлар уларга имконият бермайди. Европани Ўзбекистондан талаб қилаётган ўйинчиларининг ёши бугун 18-19 бўлиб, улар ўзларининг назоратлари остида Европада анча савияси пастроқ бўлган чемпионатларга ташлаш орқали сайқаллаб оладилар. Шунинг учун бизнинг футболда 24-25 га кириб бўлган, бизнинг кўзимизга зўр бўлиб кўринадиган ўйинчиларни Европанинг топ чемпионатларига ўтишларини орзу ҳам қилманг. Боиси, Европа аввал синаб олиши керак. Бизнинг лига эса, уларнинг синов талабларига жавоб бермайди.

Моджи масаласига қайтаман. Меҳмонимиз, «Ювентус»ни қандай чемпион бўлишини айтиб берди. Унинг айтишича, Италиядаги энг зўр футболчиларни Моджининг агентликлари назорат қиладилар. «Ювентус» эса Моджиники. Табиийки, назоратда бўлган энг яхши ўйинчилар Туринга йўл оладилар. Агар бир кун келиб Моджи «Милан» ёки «Рома» билан ишлай бошласа, 1 мавсумнинг ўзидаёқ уларни чемпион қила олишига шубҳа йўқ.

Бизникилар қандай қилиб ўйнаб кетиши мумкин истеъдодли бўлса, бундайлар дунё бўйича тўлиб ётибди-ку? Тўғри, буни Моджига қўйиб бериш керак. Саволимга жавоб шундай бўлди. Нафақат Италия, балки дунё футболида таниш-билиш жуда катта роль ўйнайди. Дейлик, битта футболчи «Ювентус» қайдномасидан ўрин олади, у кейинчалик «Ювентус»нинг келажаги бўлмас, аммо мураббий орқали у майдонга туширилади ва бутун дунё Туринда майдонга тушган ўйинчи ҳақида ёзади. Эртага уни «Ювентус»нинг савиясидан кейин турувчи клублар харид қиладилар. Агар омади чопиб яхши ўйнаб кетса «Юве»да қолаверади ёки бошқа гранд клубга сотилади. Бу механизм анча йиллардан бери ишлаб келади.

Яна анча гаплар бўлди, уларни ёзиб ўтирмадим. Болаларим 18 ёшга кириб олсин, яхши бир клуб билан ҳамкорлик қилайлик, истеъдоди бор футболчиларни 18-19 ёшида имконият берайлик, кейин уларга Европа эшикларини очсак бўлади.

@Nadirkhuja

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика