МЛС кубоги жорий мавсум финалида қайси жамоалар ўйнаши маълум
01 ноя 2022 08:46
Новости
МЛС кубоги жорий мавсум финалида қайси жамоалар ўйнаши маълум
МЛС плей-оффининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.
“Филадельфия Юнион” 3:1 ҳисобида “Нью-Йорк Сити”ни мағлуб этган бўлса, “Лос-Анджелес ФК” 3:0 натижаси билан “Остин ФК”дан устун келди.
Шу тариқа, мусобақа финали “Филадельфия Юнион” ҳамда “Лос-Анжелес ФК” ўртасида ўтиши маълум бўлди. Ҳал қилувчи баҳс 5 ноябрь куни Лос-Анжелесдаги “Калифорния Банки” стадионида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, “Лос-Анжелес ФК” сафида Карлос Вела, Жоржио Кьеллини, Гарет Бэйл ва Кристиан Тельо каби кўпчиликка таниш футболчилар ҳаракат қилади. Аввалроқ, мазкур жамоа МЛС мавсумий турнири ғолиблигини қўлга киритганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии