RU

Последние новости

22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  6 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  0 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  11 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  95 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3

Mixed Zone: Даики Матсуока: "Ўзбек ҳалқи жуда меҳмондўст экан" Новости

Mixed Zone: Даики Матсуока: "Ўзбек ҳалқи жуда меҳмондўст экан"

Хабарингиз бор, юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари якунланмоқда ва бир неча соатлар олдин ушбу турнирнинг 3-ўрин учун Япония - Австралия (3:0) учрашуви бўлиб ўтди.

-Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз...

-Ҳар доим ўйинда сифатга аҳамият бераман. Шунингдек, рақиб ким бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан.

-Турнирнинг икки ўйинида энг яхшиси дея эътироф қилинганингиз ҳақида нима дея оласиз?

-Бу натижадан хурсандман. Аммо ҳали ўсишда давом этишим керак. Бугунги ўйинда узатмаларда ва қарор чиқаришда кўп ҳатолар қилдим. Нима қилиб бўлса ҳам гол урмоқчи эдим, бироқ буни уддалай олмадим.

-Турнир Сиз учун қай даражада ўтди?

-Мусобақа аъло даражада бўлди. Лекин олдимизга қўйилган чемпионлик вазифасини бажара олмадик.

-Ўзбекистондаги мухлислик маданияти қай даражада экан?

-Жуда ажойиб. Чунки ўзингиз гувоҳ бўлдингиздек улар бугун менинг исмимни айтиб қўллаб-қуватлашди ва ҳар бир ҳаракатимни қарсаклар билан қарши олишди. Бундан ташқари меҳмонхона ходимлари бизнинг ҳар бир ўйинимиздан сўнг бизни қарсаклар билан кутиб олишди. Ўзбек ҳалқи жуда меҳмондўст экан.


Учқун Азимов суҳбатлашди.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика