RU

Последние новости

11:58Манба: "Қўқон-1912" бош мураббий лавозимига 4 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Mixed zone". Аҳмад Агамуродов: "Сюрприз? Балки финалда Ўзбекистон билан ўйнармиз" Новости

"Mixed zone". Аҳмад Агамуродов: "Сюрприз? Балки финалда Ўзбекистон билан ўйнармиз"

U-23 Осиё чемпионатида кутилмаган натижалар қайд этилиши давом этади.

Ўтган турда Эронни мағлубиятга учратган Туркманистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Қатар билан дуранг ўйнади (2:2). Бу эса уларга навбатдаги босқичга чиқиши учун етарли бўлди. Ўйиндан сўнг Туркманистон бош мураббийи Аҳмад Агамуродов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда хурсандмиз. Ўйин қийин ўтди. Мамлакатимиздаги ҳар бир фуқарони мазкур ғалаба билан табриклайман. Сюрприз? Биз бошқа совға қилмоқчи эдик. Яъни гуруҳда биринчи ўринни олишни истагандик. Лекин ўхшамади. Худога шукур муҳими гуруҳ босқичини ижобий натижа билан тугатдик",- дейди мураббий.


- Гуруҳдаги рақибларнинг даражаси Туркманистондан анча баланд ҳисобланарди. Учта ўйинни тақослай оласизми?

- Мен учун Ўзбекистон ҳаммасидан ҳам кучли бўлиб қолаверади. Қолган рақиблар бизнинг кучимизга етарли баҳо бера олмагани бизнинг муаммо эмас (кулади). Ўзлари айбдор. 


- Жамоа характер борлигини кўрдик...

-  Булар футболчи эмас, балки ҳақиқий эркакдирлар. Охиригача курашамиз. Австралия билан ҳам шундай бўлади. Яна совғалар борми? Балки финалда Ўзбекистон билан ўйнармиз.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика