RU

Последние новости

22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  48 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  3 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1

Михаил Наумов: “Плей-оффда “Динамо” билан ўйнасак керак” Новости

Михаил Наумов: “Плей-оффда “Динамо” билан ўйнасак керак”

Биринчи лиганинг доимий иштирокчисига айланиб бораётган Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси олдига бу йил элитага чиқиш вазифаси қўйилганди.


 Аммо сўнгги турларда 1-ўринни ҳамшаҳари “Обод”га “бериб” қўйди. Якунда эса Ильдар Сакаев бошқарувидаги “Оқ-тепа” олий лигада 15-ўринни банд этган клуб билан плей-офф баҳсини ўтказадиган бўлди. Биз эса жамоанинг асосий посбонига айланиб улгурган Михаил Наумов билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.

- Миша, кайфиятлар қандай? Нима янгиликлар?

- Ўртача. Бугундан жамоамиз ўз қароргоҳида йиғилади ва финалга тенг бўлган ўйинга тайёргарликни бошлайди. Айтарли бошқа янгилик йўқ. 

- Жамоангиз чемпионат якунланиб бораётганида яқин таъқибчиси бўлмиш “Обод”ни ўтказиб юборди. Бу сизлар учун кутилмаган зарба бўлдими?

- Ҳа. Сўнгги лаҳзаларга келганда бу жуда алам қилади. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Аммо бир неча бор жиддий хатоларга йўл қўйдик. Бу эса яқин таъқибчимизга қўл келди. Аксига олиб “Обод” қолган ўйинларда мағлуб бўлмади. Якунда эса пешқадамлик қўлга олди. Биз энг аввало “Орол” ва “Машъал-2” билан ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак эди. Шунда олий лигага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган бўлардик. 

- Жамоада ички муҳит яхшими?

- Ҳаммаси кўнгилдагидек. Ҳамма бирга.

- Эндиликда жамоангиз асосий эътиборини плей-офф ўйинига қаратади?

- Шундай. Олий лига жамоасига қарши кечадиган баҳсда ҳам астойдил ўйнаймиз. Имкониятлар 50х50 деган бўлардим. Ҳар икки жамоа учун ҳам финалга тенг ўйин бўлади. 

- Қайси клуб сизларга қарши майдонга тушади деб ўйлайсиз?

- Менимча Самарқанднинг “Динамо” жамоаси бўлса керак. 

- Сизнингча олий лига билан қайси жамоа хайрлашади?

- “Бухоро”.

- Чемпион жамоачи?

- "Пахтакор" бунга жуда яқин турибди.

- Келгуси мавсум учун ҳомаки режаларингиз қандай?

- Албатта олий лигага қайтишни истайман. Ҳозирча аниқ таклифлар йўқ. Агарда плей-офф ўйинида омадимиз чопса, “Оқ-тепа”даги фаолиятимни давом эттираман. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика