Михаил Фоменко: "Германияга қарши турнирни бошлашда омадимиз келди"
12 июн 2016 05:18
Новости
Михаил Фоменко: "Германияга қарши турнирни бошлашда омадимиз келди"
Украина терма жамоаси бош мураббийи Германия билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Турнир стартини бошлаб олиш доимо қийин бўлади. Ҳозирча асосий таркибни аниқлаб олганимиз йўқ. Барчаси фақат учрашув куни маълум бўлади. Ўйлашимча, мусобақани Германияга қарши бошлашда омадимиз келди. Анатолий Тимошук тўғри айтди, Германия бу немис машинаси. Бизни қанчалик қийин баҳс кутиб турганини барчамиз яхши биламиз.
Германия терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги муваффақияти энди тарих. Улар Европа чемпионатида анча йиллардан буён ғолиб чиқишмади. Шу боис бу сафарги мусобақада энг олий мақсадларни кўзлаб келишган бўлса керак.
Ўйиндаги қайси тактикани қўллашимизни айтмоқчи эмасман. Ҳозирча Германияга қарши нима ўйлаб қўйганимни ошкор қилмоқчи эмасман.
Похожие новости
12:37
U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида 14
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии