RU

Последние новости

19:53"Арал" - "Пахтакор". Асосий таркиблар билан танишинг  0 19:43"Локомотив" "Краснодар" тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  0 19:24Тимур Мамасидиқов "Локомотив"га қайтди  0 19:13Кейн: "Саутгейт - Англия тарихидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири"  0 18:46Расман: Дилошд Жўраев - "Локомотив" футболчиси  2 18:36Кроос Педрига қарши фол учун кечирим сўради: "Атайин жароҳат етказиш нияти йўқ эди. Тезроқ соғайиб кет"  17 18:02"Локомотив" Қирғизистон терма жамоаси сардори билан шартнома имзолади  2 17:34Нагельсманн: "Кўзёшларимни зўрға тийиб турибман"  2 16:52Франция кетма-кет 6та учрашувдан бери ўйиндан гол урмаяпти. Бу уларнинг 60 йиллик антирекорди  2 16:35Adidas Кроос фойдаланган бутсалар моделини унинг номига ўзгартиради  1 16:05Германия - Испания учрашувидан сўнг немис жамоаси мураббийи ҳакамлар хонасига бостириб кирди  16 15:42Дунёнинг энг гўзал футболчиси "Ювентус"га ўтди  15 15:35ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз?  6 15:23Австралия терма жамоаси собиқ футболчиси: "У Еврода Португалияга ҳалал берди"  19 15:17Азизбек Амонов "Хорфаккан"ни тарк этмоқда  2

Мишель Платини: “Пулга муҳтож бўлмаганман” Новости

Мишель Платини: “Пулга муҳтож бўлмаганман”

УЕФА президент Мишель Платини ўзи эгаллаб турган лавозимдан четлатилганига муносабат билдириб, молиявий қаллобликда айбланаётгани юзасидан Франциянинг “Le Monde” нашри саволларига жавоб қайтарди.


Платини Блаттер ўзига тўлаган 2 миллион франк маблағ юзасидан батафсил тўхталиб ўтишга ҳаракат қилди.


– ФИФА президенти Йозеф Блаттер сизга икки миллион франкни ҳеч қандай шартномасиз, 9 йил аввал тугаган шартнома юзасидан тўлаши қандай содир бўлди?

– Воқеа ғалати кўриниши мумкин, лекин барчаси қандай кечган бўлса, шундай айтаман. 1998 йил мен жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси президенти бўлгандим. ФИФАга янги президентлик сайловлари арафасида Блаттер мени хонасига чақирди. У менга маслаҳатчиси бўлишни таклиф қилди ва мендан қанча маош исташимни сўради. Мен жавоб бердим: “Миллион”. Бунга жавобан у маошни қайси валютада хоҳлаётганим билан қизиқди – рубл, лир ёки доллар? Кейин бир йил учун бир миллион Швнйцария франкига тенг маблағ тўлашга рози бўлди.

– Блаттернинг сўзларига ишондингизми? Сиз жуда ўзига бино қўйган инсонсиз ёки эҳтиётсизлик қилгансиз.

– Блаттер менга эркакчасига ваъда берганди. У ФИФА президентига айланди, ФИФА! Унга ишондим. Ҳар қандай ҳолатда, тушунишим бўйича, Швейцария қонунларида оғзаки ваъда ёзмасига тенглаштирилган. Нима бўлганда ҳам у ФИФА президенти бўлди ва сентябрь ойидан мен ишимни бошладим.

– Қандай иш учун бунча маош олишингиз лозим эди?

– Тақвимни ислоҳот қилиш устида ишладим, шунингдек, ФИФАнинг камбағал мамлакатлар футбол федерацияларига ёрдам ва кўмак берадиган лойиҳаларида қатнашдим. Блаттерга сафарлари давомида ҳамроҳлик қилдим. Қисқача айтганда, кўп ишладим ва буни кўплаб инсонлар тасдиқлашлари мумкин.

– Барибир бу нима учун Блаттер сизга 1998-2002 йилларда амалга оширилган иш учун 2011 йил пул тўлаганини тушунтирмайди.

– Дастлабки ойларда маошимни сўрамасдан ишладим. Бир қанча вақтдан кейин Блаттердан пул ҳақида сўраганимда шундай жавоб берди: “ФИФА бош котиби 300 минг олаётган ҳолда сизга 1 миллион тўлай олмайман. Сизга ҳам шундай шартнома берамиз ва қолганини кейинроқ тўлаймиз”. Бу ростдан ҳам содир бўлди.

– Сиз 9 йил кутгач, унга қарзи ҳақида эслатдингизми?

– 2002 йил июнда Блаттерга ишлашни тўхтатдим. Ўшанда ФИФАнинг ижроия қўмитаси таркибига киргандим. Пулга муҳтож бўлмаганим сабабли шунча пайт кутдим. Мен пул топишни 17 ёшимда бошлаганман. Футболда пул олиш мумкинлигини ўйламагандим ҳам. Отам математика ўқитувчиси эди ва “Нанси”да ўйнаганимда шундай сўраганди: “Унга футбол ўйнагани учун пул берасизми?” Ишонинг, молиявий томондан муҳтожлигим бўлмаган.

– Пулларингиз билан нима содир бўлди?

– ФИФАнинг молиявий бўлимидан Блаттер менга қарз бўлган суммани тўлаб беришни сўрадим. У менга ишлаган 4 йилимнинг ҳар йили учун 500 минг франкдан қарз бўлганди. Шу сабабли 2 миллион франк жўнатди. Бу суммадан солиқларни тўладим.

– Швейцария суди Қатарда 2022 йил ўтадиган жаҳон чемпионати учун берилган овозларга пора олинганлик юзасидан қизиқиб кўрди. Сиз ушбу давлатга овоз берганингиздан афсусланмайсизми?

– Йўқ. Мен ростдан ҳам Қатарга овоз берганман. Футбол энди ривожланаётган ва ҳали мундиал бўлмаган ҳудудда чемпионат ўтишини истаганман.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика