RU

Последние новости

18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  1 18:10Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги. БМБ "Оил Стар" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  1 18:00Про лига. "Арал" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  6 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   3 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   5

Миша Ге Олимпиададаги чиқишидан сўнг championat.asia ва olamsport.com сайти учун эксклюзив интервью берди Новости

Миша Ге Олимпиададаги чиқишидан сўнг championat.asia ва olamsport.com сайти учун эксклюзив интервью берди

Ҳозиргина Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган Қишки олимпия ўйинларининг фигурали учиш баҳслари якунланди.

Олимпиада-2018. Фигурали учиш баҳсларида Миша Ге эркин дастурда чиқиш қилди


Миша Генинг чиқишидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Унда ҳамюртимиз Миша Ге ҳам чиқиш қилди. Бугунги эркин дастурдан сўнг ҳамюртимиз Қишки Олимпиададаги иштироки юзасидан бизга интервью берди.

- Миша, Олимпиададаги иштирокингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Умумий олганда кўнглим тўлди. Лекин натижа бундан ҳам яхшироқ бўлиши керак эди. Йўл қўйган хатоларим ўзимга аён. Энди хатоларсиз иштирок бўлмайди. Қисқа дастурда 14-ўринни эгалладим. Ўйлашимча, ёмон эмас. Энди бор эътиборимни икки ҳафтадан сзнг бошланадиган жаҳон чемпионатига қаратаман. Хатоларим устида ишлаб, натижамни Олимпиададан кўра яхшироқ бўлишига ҳаракат қиламан.


- Кейинги Олимпиадачи?

- Тўрт йилдан сўнг умуман бошқача вазият бўлади. Балки, мураббий ёки хореограф, балки ташкилотчи бўларман. Ҳали бу борада бир тўхтамга келмадим. Жаҳон чемпионатидан сўнг бу ҳақда ўйлаб кўраман. Ҳозир бор эътиборимни жаҳон чемпионати тайёргарлигига қаратаман.



- Яқин келажакда фигурали учиш бўйича қайси ўзбекистонлик спортчига умид боғласак бўлади?

- Бугунги кунда фигурали учиш билан кўплаб ёшлар шуғулланишяпти. Лекин уларнинг халқаро майдонда ўсиши учун зарур шароитларни яратиб бериш керак.


- Ёш Элизабета Турсунбоеванинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Унинг потеницали юқори. Лекин унинг иштирокини кўрмаганимга анча бўлди. Ҳозирги жисмоний ҳолати қандай, жароҳати борми, агар бўлса мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун ҳалал бермаяптими? Бу нарсаларни билмайман. Аммо, ҳамма қатори мен ҳам Элизабетанинг халқаро мусобақаларда юқори марраларни забт этишига ишонаман.

Мирон Гойхман championat.asia ва olamsport.com сайтлари учун Пхёнчхандан махсус тайёрлади

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика