RU

Последние новости

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  126 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Миржалол Қосимов: "Яна ўша эски хатолар қимматга тушди" Новости

Миржалол Қосимов: "Яна ўша эски хатолар қимматга тушди"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Фулад" (1:1) учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

- Ўйин ҳақида нима дея оламан. Яна ўша эски хатолар қимматга тушди. "Ал Жаиш"га қарши ўйиндаги бўлгани каби битта футболчи уч-тўрт нафар футболчимизни алдаб гол урди. Айрим футболчиларимиз оддий хатоларга йўл қўйишди. Агар гуруҳдан чиқишни истасак бундай хатолар қилиш керак эмас. Майдонга тушгандан сўнг бор кучи билан ҳаракат қилиш керак, бугунгидек эмас, - дейди Қосимов.

- ОЧЛда фақат кучли клублар ўйнашади, бундай савияда бундай хатоларга йўл қўйиб бўлмайди. Яна бир нарсани унутмайлик, бизда мавсум энди бошланмоқда. Эронда эса иккинчи давра кетмоқда. Ҳали ҳеч нарса бой берилмади. Кейинги ўйин биз учун охирги имконият бўлади.

- Ҳозир футбол битта жойда турмаяпти. Югурмаган футболчи пул топа олмайди. Олдин "ётиб" ҳам футбол ўйнай олиш мумкин эди. Ҳозир ундай эмас. Бугун захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишмади.
 
- Пардаевда ҳам, Шодиевда ҳам имкониятлар бўлди. Аммо тўп билан муомалада хатолар бўлди. Баҳодир рақиб жарима майдони ичида яхши ўйнайди. Аммо бугун кучли рақибга қарши ўйинда тан олиш керак ўйини чиқмади. Майдонга тушгач барча ўз ҳиссасини қўшиш керак. Шу боис ҳам жамоавий ўйин дейилади.

- Ғалаба қозона олмадик, бундан хурсанд эмасман. Ғолиб бўлганимизда имкониятимиз ошиб кетарди. Бугун уч очко учун тушгандик. Сўнгги дақиқаларда урган голимиз бизга умид қолдирмоқда. Лекин дурангдан қониқмадим.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика