RU

Последние новости

00:20Гампер кубоги. "Барселона" "Комо" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  7 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  0 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  2 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  27 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  3 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  20 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5

Миржалол Қосимов: "Минимум вазифани бажардик" Новости

Миржалол Қосимов: "Минимум вазифани бажардик"

Миржалол Қосимов Иорданияга қарши Тошкентда кечадиган жавоб ўйинида Ўзбекистон учун мақбул ҳисоб қайд этилишига ишонади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь, жума куни ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси плей-офф дастлабки ўйини доирасида Иордания миллий терма жамоаси меҳмони бўлди. Амманда бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов шогирдларининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини маълум қилди.

«Иордания яхши жамоа ва буни бугун намойиш эта олди. Иорданиялик мухлислар терма жамоани тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришларига гувоҳ бўлдик, бироқ биз ҳам ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Айниқса, биринчи бўлимда рақибимиздан кўра яхшироқ ҳаракат қилдик», - деди Қосимов.

«Иккинчи бўлимда ташаббусни рақибга бериб қўйдик, шу сабаб Иордания терма жамоаси ҳужумлари сони ортди. Бироқ мен шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим», - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

«Биз ўз олдимизга қўйганимиз минимум вазифани бажардик. Энди, саралашнинг кейинги босқичига ўтиш учун, бошланган ишни Тошкентда якунлаймиз. Қарама-қаршилик тақдири Тошкентда, бизнинг мухлисларимиз кўз ўнгида ҳал бўлади. Кейинги босқичга айнан биз чиқишимизга ишонаман», - деди Қосимов.

«Иорданиянинг ҳаракатлари, ўйини биз учун кутилмаган ҳол бўлгани йўқ. Биз рақибимиз ҳақида кўп нарсаларни биламиз. Ҳа, уларда яхши, маҳоратли ўйинчилар кўп. Хусусан, Удай ал-Сайфий ва Абдуллоҳ Диб захирадан майдонга тушиб, ўз жамоаси ўйинини кучайтира олди. Бироқ мен Тошкентда ўзимизга керакли натижага эриша олишимизга ишонаман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий тема жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси плей-офф жавоб ўйини 10 сентябрь, сешанба Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилади. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика