RU

Последние новости

23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  1 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  18 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  1 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  6 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  15 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  27 21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  11 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  9 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  20 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  9 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  3

Миржалол Қосимов: "Инчеонга борадиган таркиб 70-80 фоизга аниқ" Новости

Миржалол Қосимов: "Инчеонга борадиган таркиб 70-80 фоизга аниқ"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов кеча Озарбайжонга қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилганди.
Айнан мана шу таркиб Осиё ўйинларига йўл оладиган футболчилардан иборат экани ойдинлашди. Рўйхатдан 23 нафар футболчи ўрин олган. 16-18 август кунги Тошкентдаги қисқа йиғиндан сўнг уларнинг 20 нафари Боку шаҳрига учиб кетади. Биз терма жамоа бош мураббийидан қисқача интервью олдик.

- Миржалол ака, таркибга уч нафар ёши катта футболчилар ҳам киритилибди. Осиё Ўйинларида ҳам уч нафар ёши катта футболчилар ўйнаши мумкин. Сиз танлаган айнан мана шу уч футболчи  Иван Нагаев, Ислом Тўхтахўжаев ва Фозил Мусаев Инчеонга боришадими?
- Бу борада ҳали бир тўхтамга келмадик. Олдинда олий лиганинг тур ўйинлари бор. Лекин катта эҳтимол билан Бокуга сиз айтган футболчиларни олиб кетамиз. Тошкентдаги қисқа муддатли йиғин давомида 23 футболчи иштирок этади. Улардан 20 нафарини Бокуга олиб кетамиз. Делегация таркибидан 18 нафар ўйинчи ва икки дарвозабон жой олади.

- Бокуга йўл олаётган таркибни Осиё Ўйинларига борадиган футболчилар сифатида қабул қилишимиз мумкинми?
- Таркиб деярли 70-80 фоизга ҳал бўлган. Айтиб ўтганимдек, олдинда олий лига ўйинлари бор. Шундан сўнг якуний таркибни аниқлаб оламан.

- Акбар Исматуллаев таркибга киритилмабди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Таянч ҳимоя чизиғида футболчиларимиз етарли. Бокуга битта ўйин учун боряпмиз. Шунинг учун, кўп футболчини олиб боролмаймиз. "Пахтакор" жамоасидан 6 нафар футболчи терма жамоа йиғинига чақирилди. Бу сафар Фозил Мусаев, Азим Аҳмедов ва Дилшод Жўраевни синаб кўраман.  

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 20 август куни Бокудаги "Bakcell Arena" стадионида бўлиб ўтади. Томонлар келишувга кўра баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика