Миржалол Қосимов: "Ғалабалар бўлаверса халқ стадионга қайтади"
08 сен 2014 21:22
Новости
Миржалол Қосимов: "Ғалабалар бўлаверса халқ стадионга қайтади"
Ўзбекистон - Янги Зеландия (3:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.
"Аввало барчани ғалаба билан табриклайман. Ҳозиргина Фарҳод Тожиев ота бўлди, унинг қизчасига узоқ умр тилайман. Ўйинга келсак яхши ҳаракат қилдик, Одилнинг голлари ҳам чиройли чиқди", - деб гап бошлади Қосимов.
- Фарҳод Тожиев катта ҳажмдаги ишни бажарди. Тўғри унинг вазифаси гол уриш, ҳужумчиларга доим қийин бўлиб келган. Ҳозирги кунда кўп ҳужумчилар гол ураётгани йўқ. Кўпинча ярим ҳимоячилар тўп киритиб кетишмоқда.
- Инчеонга ким кетади? Тожиев билан гаплашдим, чақалоқни шифохонадан ўзинг олиб чиқасан дедим. Шу боис уни Осиё ўйинларига олиб кетмаймиз.
- Терма жамоанинг ўйинларига кам мухлис келаётганидан албатта биз ҳам ранжиймиз. Ғалабалар бўлаверса мухлислар албатта стадионга қайтишади. Кечаги матбуот анжуманида ҳам айтгандим, ҳар бир зарба голга айланаверса футбол бўлмасди. Тўғри Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз кўплаб инсонларга қаттиқ таъсир қилгани билиниб турибди. Аммо ҳаёт тўхтаб қолмайди. Сабрли бўлиб ишлашда давом этишимиз керак.

Комментарии