RU

Последние новости

20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  2 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  17 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1

Миржалол Қосимов: "Дуранг натижадан қониқдим" Новости

Миржалол Қосимов: "Дуранг натижадан қониқдим"

"Ал Фатҳ" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қизиқарли бўлди. Аввало бизни стадионда қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Бугун худди ўз майдонимизда ўйнагандек бўлдик. 3 ойдан кейинги дастлабки расмий ўйинни ўтказдик, менимча бундай ҳолат учун ёмон ҳаракат қилмадик. Ўйинга келсак бизда имкониятлар бўлди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Дуранг натижага нормал қарайман", - деб гап бошлади Қосимов.

- Бугун қайси жамоа ғалабага лойиқ эди?
- Вазиятлар бўйича олиб қаралса, бизда иккита ўта қулай вазият бўлди. "Ал Фатҳ"да эса яққол имконият бўлгани йўқ. Умуман олганда ўйин асосан майдон марказида кечди.

- Ҳимояда яхши ҳаракат қилдинглар. Керак вақтда ҳужум ташкил қилдинглар. Бу олдиндан режалаштирилганмиди?

- Бир нарсани тушунинглар. Бу бизнинг илк расмий учрашувимиз эди. Жамоа футболчилари 70 фоизга тайёрлар. Шу боис очиқ ўйин намойиш эта олмасдик.

Баҳодир Мирзаев.
Ал Ҳаса, Саудия Арабистони
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика