RU

Последние новости

10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  12 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  4 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  5 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  5 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2

Мирослав Соукуп: "Қатарга 6та гол уришган экан, бунинг ўзи Ўзбекистоннинг кучини англатмоқда" Новости

Мирослав Соукуп: "Қатарга 6та гол уришган экан, бунинг ўзи Ўзбекистоннинг кучини англатмоқда"

U23 Осиё кубоги чорак финал баҳслари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ироқ жамоаси бош мураббийи Мирослав Соукуп ҳам иштирок этди.

Чехиялик мутахассис Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан фикр билдирар экан, эртага жамоасини мураккаб учрашув кутаётганини таъкидлади.


“Чорак финалга чиққанимиздан мамнунмиз. Гуруҳ босқичида асосан Қаршида ўйнадик. Тошкентга келиб, кайфиятимиз янада ошди. Боиси шаҳар ҳавоси тоза ва “яшил”лиги анча юқори экан. Эртага бизни мезбонларга қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Маҳаллий мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳам инобатга олиш керак. Чамаси 30 минг мухлис қуршовида ўйнашимизни тахмин қиляпман. Шундай бўлса ҳам, эртага ярим финалга йўл олиб, Ироқ футболига узоқ вақт кутилган ғалабани тақдим қилмоқчимиз”, – деди мураббий.



“Бу биз учун жуда ҳам муҳим синов. Ўзбекистоннинг қандай кучли эканини биламиз. Шунингдек, мураббийим айтганидек, бу жамоага мухлисларнинг қўллаб туриши ҳам катта мотивация бермоқда. Шунга қарамай, эртага биз ғалаба учун бор кучимизни ишга соламиз”, – деди жамоа ўйинчиси Муҳаммад Карим.



– Гуруҳ босқичида сиз амалга оширган ротациялар ҳақида араб ОАВда кўп танқидий мақолалар чоп этилди. Бунга қандай изоҳ берасиз?
– Ҳа, бу ҳақида мен ҳам ўқидим. Бунинг сабаби оддий. Ўйинга ким тайёр бўлса, рақиб тактикасини инобатга олган ҳолда ўша шогирдларимни баҳсга танлайман. ОАВ вакилларини ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, ўйинга жамоани мен тайёрлайман. Ҳамма ҳам ресторан ва бошқа жойларда ўтириб мураббийлик қилиши мумкин. Лекин масъулият менга юклатилган.

– Ўзбекистоннинг ўйинига қарайдиган бўлсак, улар гуруҳ босқичида ажойиб натижа кўрсатишди. Айниқса, Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этишди. Уларнинг ўйинини қанчалик ўрганмоқдасиз?
– Албатта, мезбонлар кучли жамоа. Аммо биз ҳам барча сирларимизни очганимиз йўқ. Тайёргарлик доирасида Ўзбекистоннинг барча ўйинларини диққат билан кузатиб бордик. Бизда мезбонлар ўйини ҳақида етарли маълумот бор. Уларнинг ҳар биз чизиқларини чуқур таҳлил қиляпмиз. Рақиб ўйинчилари жисмонан кучли, 90 дақиқа бирдек ўйнай олишади, техникаси ҳам кучли. Қатарга 6та гол уришган экан, бунинг ўзи уларнинг кучини англатмоқда. Мухлисларнинг қўллаши Ўзбекистон жамоасининг яна бир устунлиги ва бу уларни бўлажак баҳсда фаворит мақомига олиб чиқмоқда.

– Жамоангиз таркибида 20-21 ёшли ўйинчилар борлигини таъкидладингиз, лекин Ўзбекистон таркибида ўйнайдиган барча футболчилар худди шу авлод вакиллари ҳисобланади. Бунга қандай изоҳ берасиз?
– Мен ёш ҳақида ўйламайман. Ўйинчиларнинг майдондаги даражаси мен учун аҳамиятлироқ. Шундан келиб чиққан ҳолда рақиб ўйинчиларига жиддий қараймиз. Биздаги мен таъкидлаган ёш авлод кейинги мусобақа учун тажриба йиғмоқда.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика