RU

Последние новости

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  1 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Мирко Йеличич: "Яхши ҳужумчи керак" Новости

Мирко Йеличич: "Яхши ҳужумчи керак"

Гарчанд, қайдномадан Андрей Микляев бош мураббий сифатида ўтаётган бўлсада, Мирко Йеличич жамоада норасмий бош мураббий.

Шу муносабат билан, австралиялик мутахассис билан микст зонада суҳбатлашдик.

- Мирко, сизни ва жамоангизни узоқ кутилган муваффақият билан табриклайман. Босиб ўтилган қадам енгил кечмади...
- Ҳафтада икки маротаба ўйнаш биз учун бироз қийинчилик туғдирди. Ҳозирданоқ чарчоқ аломатлари йўқ эмас. Лекин жамоа сифатида бу машаққатларни енга олдик. Бугун ҳам жуда қийин ўйинлардан бирини ўтказиб, якунда енгил тин олдик. Бу билан барча ўзбекистонлик мухлисларни табрикласам бўлади.

- Кейинги босқич ўйинларига ҳали уч ой вақт бор. Ўйлаб олиш учун катта муҳлат. Қаерда хато бўлди, нималарни тўғирлаш деганидик...
- Тўғри. 1/4 финалга чиққанимиз билан, барча ўйинларда зўр ўйнадик деб айта олмайман. Айниқса "Сепахон" билан икки ўйинда ғалаба қозонган бўлсакда, бу гуруҳдаги вазиятимизга катта таъсир ўтказди. Эронликлар билан ўйин биз учун энг қийини бўлди десам ҳам бўлади. Ундан ташқари, сиз айтган камчиликлар ҳам йўқ эмас. Бу борада ўйлаб режа тузамиз.



- Саудия Арабистонининг иккита жамоасига қарши, икки хил вақтда тўп тепдингизлар. Бири жазирамада, бири энди иссиқ мавсуми бошланаётганида. "Ал Ҳилол" билан бўлиб ўтган биринчи ўйин аввалгисидан анча қийин бўлгани кўрдик?
- Саудия Арабистони жамоаларига қарши сафарда ҳаракат қилиш доим қийин бўлган. Сўнгги ўйинимиз 40 градус иссиқда, юқори намлик остида кечди. Нафас олишни ўзи оғир, биз футбол ўйнашимиз керак эди. Бугун об-ҳаво икки томонга ҳам ҳалақит қилмади ва бу ерда ўйин биринчи планга чиқди.

- ОЧЛ-2016ни қўлга киритишда иккита яққон фаворит бор эди. Булардан бири билан бугун хайрлашдик, "Ал Ҳилол". Иккинчиси "Гуанчжоу Эвергранд" сенсацион тарзда гуруҳда қолиб кетди. Яхшилаб уринса, "Локо" учун катта имконият туғилгандек. Қайси нуқтани кучайтирган бўлардингиз?
- Ҳужум чизиғини кучайтириб олсак чакки бўлмасди. Аслини олганда таркибимизда яхши ҳужумчидар бор. Шунчаки, Мирзаев, Бикмаев ва Абдухолиқов сўнгги йилларда мавсумни бундай бир маромда ўтказишмаганди. Улар ҳозир ҳар бир ўйинда имкон қадар тўлиқ ҳаракат қилишяпти. Агар бунга кўниккан футболчи бўлганида бошқача бўларди. Биздаги муаммо мана шунда.



- Бенжамин белгилаган пенальти ва ундан кейинги 5 дақиқа сиз учун қандай ўтди?
- Қийин вазиятга тушиб қолдик. Бу ерда пенальти менимча йўқ эди. Ҳакамни қарорини ўзгартира олмаймиз. Вазиятни ушлашга ҳаракат қилдик, муҳими футболчиларимиз саросимага тушиб қолишмади.


Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика