RU

Последние новости

00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  26 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  29 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0

Миржалол Қосимов: "Янги формат чемпионатимиз савияси ошиши учун хизмат қилади" Новости

Миржалол Қосимов: "Янги формат чемпионатимиз савияси ошиши учун хизмат қилади"

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов таниқли мутахассис, "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимовдан келаси мавсум Олий лиганинг янгича форматда ўтиши борасидаги фикрлари билан қизиқди.


- Бу ўзгариш албатта чемпионатимиз савиясини ошириши, сифатли ўйинларни кўпайиши учун хизмат қилади. Бу қарорга келишдан аввал ЎФФ раҳбарияти чуқур ўйлагани, барча жиҳатларни инобатга олган бўлиши керак. Янгича формат, жамоалар сонини 12тага қисқартирилиши орқали Олий лигага охирги йилларда йўқолган интригани яна қайтариши мумкин.

Келаси йилдан жамоалар 33та ўйин ўтказишади. Ўйлайманки, ушбу учрашувлар сифат жиҳатидан анча юқори савияда ўтади. Шунчаки ўйинлар сони кескин камаяди. Ҳамма қилинаётган ишлар албатта чемпионатимиз савиясини кўтариш ва терма жамоамиз манфаати учун. Чунки Олий лигамиз кучайса, бундан мухлислар ва терма жамоамиз ютади. Кучли ўйинларда тобланадиган футболчилар терма жамоа либосида ҳам муносиб ўйнашади.

Фақат биргина ҳолат, ҳозирги пайтда турнир жадвалининг пастки 12-16 ўринлардаги жамоаларга бу қарор ноқулайлик туғдиради. Чунки охирги тўртта тур олдидан 16-12 ўриндаги жамоалар элитада жон сақлаб қолишлари учун кескин курашга киришишлари аниқ. Ўйлайманки, бу қарор қабул қилинишидан олдин клуб раҳбарлари билан ҳам маслаҳатлашилган. Бу жамоалар чемпионат аввалида бундай бўлишини билишмаган. Уларни тўғри тушуниб турибман. Аммо ЎФФда раҳбарият ўзгарди ва бу қарор чемпионатимизни кучайтириш мақсадида амалга оширилди.

Бошқа томондан олиб қаралса, охирги тўртта тур пастки ўринлардаги жамоалар учун мисоли финал каби ўтади. "Динамо", "Нефтчи", "Сўғдиёна", "Шўртан" ҳамда "Қизилқум" жамоалари айни пайтда хавфли ҳудуддан узоқлашиш учун кураш олиб боришмоқда. Демак чемпионат якуни анча қизийди.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика