RU

Последние новости

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  18 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Албатта, ОЧЛдан кейин узоқ йўл босиб келдик, қолаверса Термизга етиб келдик. Ўйин куни рейс бўлгани учун эрталаб азонда учиб келдик. Кўпчилик футболчилар саҳарликка туриб дам олишмаганди. Термизга келиб 2 соатча дам олишди. Футбол ўйнаганлар яхши билишади, муҳим мусобақадан кейинги биринчи баҳс доим оғир кечади.

Шунга қарамай футболчиларим ҳар жабҳада яхши ҳаракат қилишди. Биринчи таймда ташаббус биз томонда бўлди, гол урдик, Касьянда яхши имконият бўлганди. "Сурхон"га ҳам тан бериш керак, улар охиргача курашишди. Менимча сўнгги сонияга қадар мухлисларни ҳаяжонда ушлаб туришди. Ўйлайманки бугун ҳақли тарзда ғалабага эришдик. Кейинги ўйинларда "Сурхон"га омад тилайман.

- АГМК Суперлигада бу мавсум чемпионлик учун курашадими?

- "Жўжани кузда санаймиз" дейишадику. Биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўриб, мухлисларимиз учун ҳаракат қилиб, ғалаба учун курашамиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика